“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning




Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/539
Sana27.06.2024
Hajmi6,55 Mb.
#265996
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   539
Bog'liq
Maqola 3 (207-211-bet)

“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning 
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr

 
 
186 
ўзаро кенг мулоқот таълим муҳитининг яратилганлиги мазкур таълим 
тизимига бўлган қизиқишни орттирмоқда.
Smart education таълим муҳити воситалари ҳам кун сайин ўзгариб 
бормоқда. Энди исталган жойдан интернетга уланиш имкониятининг 
яратилганлиги, мобил коммуникaция воситалари, “ақлли” доска, “ақлли” 
экран ва таълимнинг бошқа “ақлли” техник воситаларининг пайдо бўлиши ва 
кун сайин такомиллашиб бориши Smart education таълим муҳитида фаол 
билим олиш имкониятини янада оширмоқда.
Бу, ўз навбатида, билим манбаи сифатида китоб билан бир қаторда анча 
афзалликларга эга бўлган фаол, қулай ва мобил таълим мазмунига бўлган 
эҳтиёжни келтириб чиқармоқда. Буни биргина китоб ва интернетда 
жойлаштирилган маълумотлар, таълим мазмуни ҳажмларини таққослаш 
орқали ҳам англаб етиш мумкин. Интернетда жойлаштирилган ва кун сайин, 
соат сайин карралаб ошиб бораётган веб ресурслардаги маълумотлар, янги 
билимлар хазинасидан оқилона фойдаланиш, интернет қулайликлари ва 
техник имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш бугунги куннинг долзарб 
вазифасига айланган.
Бундай ягона таълим тизими техник жиҳатдан таъминлангани билан 
унда тегишли таълим мазмуни, мобил ва интерфаол муҳитда ишлайдиган 
таълим ресурслари бўлмаса, ундан фойда йўқ, албатта. Бу масала энг 
малакали мутахассислар, олимлар ва услубчилар томонидан яратилмоқда ва 
очиқ ресурс сифатида тақдим этилади.
Мамлакатимизда ҳам Smart технологияларини таълим тизимига жорий 
этиш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда. Хусусан, Республикамиз таълим 
тизими таркибий структурасининг дунё андозаларига мос равишда 
ўзгартирилиши ва компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим 
стандартларига ўтиши бу йўлда қўйилаётган қадамлардир.
Шуни қайд этиш лозимки, Халқ таълими вазирлигининг ахборот 
таълим портали (eduportal.uz)да электрон ахборот таълим ресурслари: 
дарсликларнинг электрон вариантари, , видеодарслар, лаборатория ишлари, 
тестлар, анимациялар, дарсда керак бўладиган суратлар, электрон луғатлар, 
ўргатувчи таълимий ўйинлар, дарс ишланмалари, методик тавсиялар, 
битирув имтиҳон саволлари ва бошқалардан ўқитувчи ва ўқувчилар исталган 
вақтда фойдаланишлари мумкин.
Smart технологияларини келажакда мамлакатимиз таълим тизимига 
жорий этиш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга 
мувофиқ бўлади:



Download 6,55 Mb.
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   539




Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning

Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish