"Creative pedagogy"
,
a series of disciplines, innovative, professional
development, ontogenesis, methodological ideas, socio-economic, integration,
continuity, continuity, educational department, incentive, concrete, observation,
original ideas, strategy.
Замонавий педагогика фанида “креатив педагогика” тушунчаси
қўлланила бошлаганига ҳали у қадар кўп вақт бўлмади. Бироқ, ўқитиш
жараёнига инновацион ҳамда ижодкорлик ёндашувларини қарор топтиришга
бўлган эҳтиёж “Креатив педагогика”нинг педагогик туркум фанлар орасида
мустақил предмет сифатида шаклланишини таъминлади. Ушбу предмет
асосларини педагогика тарихи, умумий ва касбий педагогика ҳамда
психология, хусусий фанларни ўқитиш методикаси, таълим технологияси ва
касбий этика каби фанларнинг методологик ғоялари ташкил этади. “Креатив
педагогика” фанининг умумий асослари мутахассис, шу жумладан, бўлажак
мутахассисларнинг касбий камол топишлари учун зарур шартшароитни
яратишга хизмат қилади.
Креативлик (лот., инг. “create ” – яратиш, “creative ” яратувчи,
ижодкор) – индивиднинг янги ғояларни ишлаб чиқаришга тайёрликни
тавсифловчи ҳамда мустақил омил сифатида иқтидорлиликнинг таркибига
кирувчи ижодий қобилияти маъносини ифодалайди. Шахснинг креативлиги
“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
195
унинг тафаккурида, мулоқотида, ҳис-туйғуларида, муайян фаолият турларида
намоён бўлади. Креативлик шахсни яхлит ҳолда ёки унинг муайян
хусусиятларини, зеҳни ўткирликни тавсифлайди. Шунингдек, креативлик
иқтидорнинг муҳим омили сифатида акс этади.
Америкалик психолог П.Торренс фикрича, креативлик муаммо ёки
илмий фаразларни илгари суриш; фаразни текшириш ва ўзгартириш; қарор
натижаларини шакллантириш асосида муаммони аниқлаш; муаммо ечимини
топишда билим ва амалий ҳаракатларнинг ўзаро қарама-қаршилигига
нисбатан таъсирчанликни ифодалайди.
Бошқа ҳар қандай сифат (фазилат) каби креативлик ҳам бирданига
шаклланмайди. Креативлик муайян босқичларда изчил шакллантириб ва
ривожлантирилиб борилади.
Педагогнинг креативлик сифатларига эга бўлиши унинг шахсий
қобилиятлари, табиий ва ижтимоий қувватини касбий фаолиятни сифатли,
самарали ташкил этишга йўналтиради. Олий таълим тизимида фаолият
юритаётган педагогларнинг креативлик сифатларига эга бўлишлари уларда
ўқув ва тарбия жараёнларини ташкил этишга анъанавий ёндашишдан фарқли
янги ғояларни яратиш, бир қолипда фикрламаслик, ўзига хослик,
ташаббускорлик, ноаниқликка тоқат қилмасликка ёрдам беради. Бинобарин,
креативлик сифатларига эга педагог касбий фаолиятин ташкил этишда
ижодий ёндашиш, янги, илғор, талабаларнинг ўқув фаолиятини, шахсий
сифатларини ривожлантиришга хизмат қиладиган ғояларни яратишда
фаоллик кўрсатиш, илғор педагогик ютуқ ва тажрибаларни мустақил
ўрганиш, шунингдек, ҳамкасблар билан педагогик ютуқлар хусусида доимий,
изчил фикр алмашиш тажрибасига эга бўлишга эътибор қаратади.
Одатда педагогларнинг креативлик қобилиятига эга бўлишлари педагогик
муаммоларни ҳал қилишга интилиш, илмий-тадқиқот ишлари ёки илмий
лойиҳаларни амалга ошириш ва ўзаро ижодий ҳамкорликка эришишлари
орқали таъминланади.
Педагог ўз-ўзидан ижодкор бўлиб қолмайди. Унинг ижодкорлик
қобилияти маълум вақт ичида изчил ўқиб-ўрганиш, ўз устида ишлаш орқали
шакллантирилади ва у аста-секин такомиллашиб, ривожланиб боради. Ҳар
қандай мутахассисда бўлгани каби бўлажак педагогларнинг креативлик
қобилиятига эга бўлишлари учун талабалик йилларида пойдевор қўйилади ва
касбий фаолиятни ташкил этишда изчил ривожлантириб борилади. Бунда
педагогнинг ўзини ўзи ижодий фаолиятга йўналтириши ва бу фаолиятни
самарали ташкил эта олиши муҳим аҳамиятга эга. Педагог ижодий
|