|
“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning Pdf ko'rish
|
bet | 178/539 | Sana | 27.06.2024 | Hajmi | 6,55 Mb. | | #265996 |
Bog'liq Maqola 3 (207-211-bet)“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
197
Ижодкор шахснинг шаклланишини шахснинг ўзаро мос тарзда
бажарилган ижодий фаолият ва ижодий маҳсулотларни яратиш борасидаги
ривожланиши сифатида белгилаш мумкин. Ушбу жараённинг суръати ва
қамрови биологик ва ижтимоий омиллар, шахснинг фаоллиги ва креатив
сифатлари, шунингдек, мавжуд шарт-шароит, ҳаётий муҳим ва касбий
шартланган ҳодисаларга боғлиқ. Замонавий шароитда педагогнинг
креативлик сифатларига эга бўлиши тақозо этади.
Сўнгги йилларда етакчи хорижий мамлакатларнинг таълим тизимида
ўқувчи ва талабаларда креативлик сифатларини шакллантириш масаласига
алоҳида, жиддий эътибор қаратилмоқда. Буни Бронсон, Меррийман (2010 й.),
Кен Робинсон (2007 й.), Фишер, Фрей (2008 й.), Бегетто, Кауфман (2013 й.),
Али (2011 й.), Треффингер (2008 й.) ва б. томонидан олиб борилган кўплаб
тадқиқотлар, уларнинг натижалариан кўриш мумкин.
Биргина Кен Робинсон томонидан 2007 йилда тайёрланган “Мактаб
креативликни барбод этяптими?” номли видео лавҳани YouTube сайтида 5
млн марта томоша қилинган. Қолаверса, ўқитувчилар креативлик асосларини
ўрганишга жиддий киришганлар (Бегетто, Кауфман, 2013 й.). Ўқитувчиларда
педагогик
фаолиятни
креатив
ёндашув
кўникма,
малакаларини
шакллантириш ҳамда ривожлантиришга доир адабиётлар чоп этиляпти,
Таълим департаменти томонидан тайёрланган видео лавҳаларга асосланувчи
ноанъанавий дарслар ташкил этиляпти (Али, 2011; Таълим департаменти,
2013 й.).
Салмоқли амалий ишлар олиб борилаётганлигига қарамай, кўпчилик
ўқитувчилар ҳали ҳануз шахс (ўзларида ҳамда талабаларда креативлик
сифатларини қандай қилиб самарали шакллантириш тажрибасини ўзлаштира
олмаяптилар.
Таълим тизимини бошқариш органлари ҳар йили таълим
муассасаларида юқори самарадорликка эришишга эътибор қаратади. Ана шу
мақсадда ўқув дастурини ишлаб чиқилади, янги ўқув дарсликлари яратилади.
Бу эса ҳам талабалар, ҳам ўқитувчиларни касбий ўсишларига ёрдам беради.
Олиб бориладиган амалий ҳаракатлар талабаларда ютуқларга эришиш, олға
интилишга бўлган эҳтиёжни муайян аражада юзага келтиради, уларнинг
ўқув-билиш қобилиятларини бир қадар ривожлантиришга ёрдам беради.
Бироқ, ўқув йилининг охирида келиб олий таълим муассасаларида
талабаларнинг фанларни ўзлаштиришларида юқори даражадаги ижобий
натижалар кузатилмаяпти. Кўплаб талабаларнинг таълим олишга нисбатан
қизиқиши йўқолган. Бунинг натижасида ўқитувчилар ҳам аввалгидек завқу
|
| |