|
“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning Pdf ko'rish
|
bet | 180/539 | Sana | 27.06.2024 | Hajmi | 6,55 Mb. | | #265996 |
Bog'liq Maqola 3 (207-211-bet)“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
199
2000 й.). Гарчи ғарблик ва шарқликларнинг креативлик борасидаги
қарашлари турлича бўлса-да, бироқ, ҳар икки маданият вакиллари ҳам
мазкур сифат ва унга эгаликни юқори баҳолайдилар (Кауфман, Лан, 2012 й.)
Кўпгина ўқитувчилар ўзларида креативлик қобилиятини мавжуд эмас, деб
ҳисоблайдилар. Буни икки хил сабаб билан асослаш мумкин: биринчидан,
аксарият ўқитувчилар ҳам аслида “креативлик” тушунчаси қандай маънони
англатишини етарлича изоҳлай олмайдилар; иккинчидан, креативлик
негизида бевосита қандай сифатлар акс этишидан бехабарлар.
“Креатив педагогика” қуйидаги икки ҳолатни кафолатлай олиши зарур:
1) ўқитувчилар томонидан ўқув фанларини паст ўзлаштираётган ва уларини
ўрганишни зерикарли деб ҳисоблаётган талабалар эътиборларини фан
асосларини ўзлаштиришга жалб этиш;
2) ўқитувчиларга талабаларда креатив фикрлаш ва ижодий фаолият
натижаларини рағбатлантиришга хизмат қиладиган стратегия ва воситаларни
тавсия этиш қилиш орқали аудиторияда улардан самарали фойдаланишлари
учун имконият яратиш.
Педагогнинг креативлик сифатларига эга бўлмаслиги туфайли
талабалар ҳам қизиқарли ва ажойиб ғояларга эга бўлсалар-да, бироқ, уларни
ифодалашда сусткашликка йўл қўяди. Бунинг сабабли таълим жараёнида
қўлланилаётган
методлар
талабаларда
эркин,
мустақил
фикрлаш
кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилмаслиги билан белгиланади.
Олий таълим муассасалари талабаларида креатив тафаккурни шакллантириш
жараёнида қуйидаги ҳолатлар сўз юритилаётган жараёнда самарадорликка
эришишни кафолатлайди: - олий таълим муассасалари талабаларида креатив
тафаккурни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш;
-
олий таълим муассасалари талабаларида креатив тафаккурни
шакллантиришнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш;
-
олий таълим муассасалари талабаларида креатив тафаккурни
шакллантиришга хизмат қилувчи мавжуд имкониятлардан самарали
фойдаланиш чоратадбирларини белгилаш;
- талабаларнинг креатив тафаккурини шакллантиришга ёрдам берувчи шакл,
метод ва воситалар тизимини асослаш;
- мазкур жараёнда фанлараро алоқадорликни таъминлаш;
- талабалар томонидан ўзлаштирилган назарий-педагогик билимларнинг
амалиётга тадбиқ этишга имкон берувчи шарт-шароитларни яратиш.
Педагогика фани ривожи муайян педагогик муаммоларни тадқиқ этиш
мақсадида олиб борилган тадқиқот ишларининг ғояси, мазмуни, натижалари
|
| |