“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning




Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/539
Sana27.06.2024
Hajmi6,55 Mb.
#265996
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   539
Bog'liq
Maqola 3 (207-211-bet)

“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning 
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr

 
 
196 
фаолиятни ташкил этишда муаммоли масалаларни ечиш, муаммоли 
вазиятларни таҳлил қилиш, шунингдек, педагогик характердаги ижод 
маҳсулотларини яратишга алоҳида эътибор қаратиши зарур. 
Педагогларнинг креативлик сифатлари. Педагогларда креативлик 
сифатларини ривожлантиришнинг самарали йўллари ва шартлари. 
Педагогларда креативликни ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи омиллар. 
Педагогларнинг креативлигини ифодаловчи белгилар. Педагогларнинг 
креативлик имкониятлари. Педагоглар креатив имкониятининг таркибий 
асослари. Педагоглар креатив имкониятини ифодаловчи тамойиллар. 
Креативлик имкониятига эга педагогларда намоён бўладиган малакалар. 
Педагоглар креатив имкониятининг муҳим даражалари. Педагогларнинг 
креативлик имконияти даражасини аниқловчи мезонлар. 
Педагогларда креативлик сифатларини ривожлантириш моҳияти. 
Педагогларда креативлик сифатларини ривожлантириш босқичлари. 
Педагогларда креативлик сифатларини ривожлантирувчи методлар. 
Педагогнинг креативлик сифатларини аниқловчи психологик тестлар. 
Педагогларда креативлик сифатларини самарали ривожлантиришга хизмат 
қиладиган восита ва технологиялар. Ахборот технологиялари – педагог 
томониан касбий фаолиятни креатив ёндашув асосида ташкил этилишини 
таъминловчи инновацион характердаги воситалар. 
Шахснинг мутахассис сифатида касбий камол топиши, ривожланиши 
ўз моҳиятига кўра жараён тарзда намоён бўлади. Касбий етуклик инсон 
онтогенезининг муҳим даврлари касбий камол топиш, ривожланиш 
ғояларининг қарор топиши (14-17 ёш)дан бошланиб, касбий фаолиятнинг 
якунланиши (55-60 ёш)гача бўлган жараёнда кечади. Ижодкор шахснинг 
шаклланиши ва ривожланиши унинг ички ва ташқи олами ўзгаришининг 
ўзаро мос келиши, ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар ҳамда инсон 
онтогенгизи – туғилишидан бошлаб то умрининг охирига қадар узлуксизлик, 
ворисийликни тақозо этадиган фаолият мазмунига боғлиқ.
Маълумки, касбий тажриба билим, кўникма ва малакаларнинг 
интеграцияси сифатида акс этади. Бироқ, касбий-ижоий фаолият 
кўникмаларининг 
ўзлаштирилиши 
нафақат 
амалий 
кўникма 
ва 
малакаларнинг интеграцияси, мутахассис сифатида фаолиятни самарали 
ташкил этиш усул ва воситаларини ишлаб чиқишни эмас, шу билан бирга 
касбий ижодкорлик методологиясидан хабардор бўлиш, ижодий тафаккурни 
ривожлантириш ва креатив характерга эга шахсий сифатларининг етарли 
даражада ўзлаштирилиши талаб этади.



Download 6,55 Mb.
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   539




Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning

Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish