|
“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning Pdf ko'rish
|
bet | 173/539 | Sana | 27.06.2024 | Hajmi | 6,55 Mb. | | #265996 |
Bog'liq Maqola 3 (207-211-bet)“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
191
Юқорида келтирилган фикр мантиқан тўғри, бироқ, у ижобий фикрлаш
моҳиятини тўла ёрита олмайди. Ижобий фикрлашда, яна шунингдек,
қуйидаги ҳолатлар намоён бўлади:
1.
Ҳаётни севиш, уни қадрлай олиш ва ҳар бир лаҳзадан завқлана
билиш.
2.
Вазият қандай бўлмасин, уни яхшилик, ютуқ ва муваффақиятларни
кафолатловчи, шахсни нималарга қодир эканлигини синовдан ўтказувчи
имконият сифатида қабул қилиш.
3.
Атрофдагиларни шахс ҳаётининг бир бўлаги, уни бахтли бўлишига
ёрдам берувчи субъектлар эканлигини тан олиш.
4.
Борлиққа шукроналик билан муносабатда бўлиш.
5.
Доимий равишда ўқиб-ўрганиш, ўз билимларини изчил бойитиб
бориш.
6.
Меҳнатга тирикликнинг муҳим шарти, инсоний эҳтиёж сифатида
оқилона ёндашиш, ўзи бажараётган ишдан қониқиш.
7.
Меҳнат ва дам олиш ўртасида ўзаро мутаносибликка эришиш,
самарали меҳнатдан сўнг ўз-ўзини рағбатлантириш, вақти-вақти билан
кўнгилли дам олиш.
8.
Саломатликни бебаҳо туҳфа сифатида қабул қилиш ва уни ёшликдан
асраш.
9.
Ўз-ўзини кўнгилли машғулотлар билан банд қилиш.
10.
Салбий вазиятлар, нохуш туйғулар билан “келишиш”, уларни
вақтинчалик эканлигини, маълум муддатдан сўнг ўтиб кетишини тушуниш.
11.
Келажакнинг ютуқ ва муваффақиятларга бой бўлиши, қилинган
меҳнатнинг самарасини кўришга чин дилдан, шубҳасиз ишониш.
12.
Имкон қадар ишдан қисқа муддатли танаффуслар эълон қилиб, ўз-
ўзини бўшаштириш (релаксациялаш – ҳиссий фаолиятни, руҳий-жисмоний
қувватни, ишчанлик қобилиятини қайта тиклаш; бунинг учун танани
бўшаштирувчи, чарчоқ ва руҳий тушкунликни бартараф этувчи машқлар
тизимидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир).
Талабаларни ижобий фикрлаш ўргатиш муҳим аҳамиятга эга. Ўзида
ижобий фикрлаш қобилиятини шакллантириш, ривожлантириш асосида ҳар
бир шахс қуйидаги натижаларни қўлга киритади: 1) саломатлик ва руҳиятга
катта зарар етказувчи омиллар (жисмоний чарчоқ, руҳий толиқиш,
безовталик, хавотир, қўрқув, шубҳа, гумон) таъсиридан бутунлай халос
бўлиш; 2) ишчанлик қобилиятининг қайта тикланиши, меҳнат сифати ва
самарадорлигининг ортиши; 3) ўзида руҳий тетиклик, мустаҳкам саломатлик
|
| |