|
“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning Pdf ko'rish
|
bet | 172/539 | Sana | 27.06.2024 | Hajmi | 6,55 Mb. | | #265996 |
Bog'liq Maqola 3 (207-211-bet)“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
190
акси бўлган ҳолатларда, яъни борлиққа ижобий муносабатда бўлиш,
атрофдагиларни сева олиш, уларни ҳурмат қилиш, ўзи учун қилинган ҳар бир
яхшилик учун миннатдорчилик билдириш шахс истиқболининг порлоқ
бўлишига замин яратади. Худди шу ўринда “ижобий фикр” тушунчасига
таъриф бериш имконияти юзга келади.
Ижобий фикр – бу алоҳида шахс ёки ижтимоий гуруҳ томонидан
уларнинг умумий қизиқишларига даҳлдор ҳодиса ёки ижтимоий ҳаётга доир
муаммоларга нисбатан оқилона, тўғри муносабатларининг ижобий мазмунга
эга мулоҳаза, ғоя ёки тасаввур шаклида ифодаланиши. Субъект томонидан
ифодаланувчи ижобий фикр ўзида эзгу ғоя, яхши ният, ўй-кечинмани, рўй
берган воқеа, ҳодиса ёки жараённинг кўнгилдагидек кечишига бўлган ишонч,
руҳий тетиклик, хотиржамлик ва барқарорликни англатади. Билдирилаётган
ижобий фикр нафақат уни ифодалаётган шахсни, қолаверса, атрофдагиларни
ҳам эзгуликлар, яхшиликлар қилишга рағбатлантиради, уларга илҳом
бағишлайди, ўз кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлайди.
Ижобий фикрлаётган шахс руҳияти ҳамда қиёфасида ваҳимага берилиш,
ҳадис, хавотир, ишончсизлик, ўзгалардан шубҳаланиш, гумон қилиш, ўзига
ва тутаётган йўлига ишончсизлик, иккиланиш, қатъиятсизлик кўзга
ташланмайди.
Онгда маълум фикрнинг пайдо бўлиши фикрлаш жараёни содир
бўлаётганлигини англатади. Бу жараёнда ўз фикрини эзгуликка асосланган
далиллар билан бойитилиши эса фикрлашнинг ижобий характерга эгалигини
билдиради.
Ижобий фикрлаш ҳам ўз мазмуни, хусусиятини ифодаловчи бир қатор
аниқ белгиларга эга. Улар қуйидагилардир
7
:
1.
Вазият қандай бўлишидан қатъий назар руҳият тетиклиги ва ўзига
бўлган ишончни сақлаб қолиш, қўллаб-қувватлаш.
2.
Ўз олдига қўйган мақсад ва унга эришиш йўлларини аниқ билиш.
3.
Ёш, дунёқараши, касби, ижтимоий қизиқишлари турлича бўлган
шахслар билан дўстона, самимий мулоқот қилиш.
4.
Юзага келган муаммони бартараф этиш ва бу йўлда амалий ҳаракат
қилиш.
5.
Зарур ва керакли шахслар билан ўзаро гармоник муносабатни
ўрнатиш.
7
Главные характеристики позитивного мышление – мнение участницы базового тренинга //
http://www.syntone.ru/events/news_archive.php?message
= 3982.
|
| |