|
“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning Pdf ko'rish
|
bet | 174/539 | Sana | 27.06.2024 | Hajmi | 6,55 Mb. | | #265996 |
Bog'liq Maqola 3 (207-211-bet)“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
192
ва узоқ, бахтли умр кечиришнинг гарови бўлган хотиржамлик, оғир
босиқлик, иродалилик, донишмандлик, шукроналик, ҳаётсеварлик каби
фазилатларни тарбиялаш; 4) моддий маблағларнинг кўпайиб, маънавиятнинг
юксалиб, ўсиб бориши; атрофдагиларнинг бахтли бўлишлари, фаровон ҳаёт
кечиришларига кўмаклашиш; 5) ўз-ўзини англаш орқали ҳаётнинг асл
моҳиятини тушуниш.
Барча педагогик жараёнларда бўлгани каби шахсда ижобий фикрлаш
қобилиятини шакллантиришга қаратилган ҳаракат ҳам аниқ мақсад асосида,
изчил, узлуксиз ва тизимли олиб борилиши лозим. Ана шу мақсадга
йўналтирилган жараён ҳам бир неча босқичда ташкил этилади. Хусусан:
1.
Мақсад ва вазифани аниқ белгилаб олиш.
2.
Педагогик фаолиятнинг ташкил этилиши учун зарур шарт-
шароитларни яратиш.
3.
Педагогик фаолият жараёнининг муваффақияти, самарасини
таъминловчи дидактик ва тарбиявий воситаларни танлаш.
4.
Шахсда ижобий фикрлаш қобилиятини шакллантириш жараёнида
малакали мутахассисларни жалб этиш, бу борада таълим муассасалари
томонидан оилаларга педагогик ёрдам кўрсатилишига эришиш.
5.
Ташкилий тадбирлар режаси ва дастурини ишлаб чиқиш.
6.
Режа ва дастурни амалиётга бевосита татбиқ этиш.
7.
Шахснинг ижобий фикрлаш қобилиятига эгалиги даражасини
аниқловчи мезонлар тизимини шакллантириш ва бу тизим асосида педагогик
таҳлилни амалга ошириш.
8.
Зарур
ўринларда
шахсда
ижобий
фикрлаш
қобилиятини
шакллантиришга йўналтирилган тадбирлар режаси ва дастурига ўзгартириш
ёки қўшимчалар киритиш.
9.
Самарадорлиги синов асосида аниқланган тадбирлар режаси ҳамда
дастурини кенг миқёсда оммалаштириш.
Шундай қилиб, ижобий фикрлаш шахс томонидан моддий ва
маънавий ҳаёт уйғунлигига эришишнинг муҳим омилларидан бири саналади.
Шу сабабли педагогик жараёнда шахснинг ижобий фикрлаш қобилиятига эга
бўлишига эътибор қаратиш талаб этилади. Шахсда ижобий фикрлаш
қобилиятини шакллантириш бугунги глобаллашув шароитида муҳим ҳаётий
эҳтиёж сифатида кун тартибига қўйилмоқда. Мазкур эҳтиёжнинг
қондирилишига педагогик ва психологик характерга эга тадбирлар ёрдамида
эришилади. Шахсда ижобий фикрлаш қобилиятини шакллантиришга
қаратилган тадбирлар аниқ мақсад асосида, изчил, узлуксиз ва тизимли олиб
|
| |