|
“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning Pdf ko'rish
|
bet | 179/539 | Sana | 27.06.2024 | Hajmi | 6,55 Mb. | | #265996 |
Bog'liq Maqola 3 (207-211-bet)“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
198
шавқ билан касбий фаолиятни ташкил этишни ўйлашмаяпти. Таълим
тизимини бошқарувчи органлар таълим олишга нисбатан хоҳиш-истаги
бўлмаган талабалар, бу каби таълим олувчиларни ўқитишни истамаётган
ўқитувчилар фаолиятини ўзгартириш борасида янгидан-янги чора-тадбирлар
белгиланса-да, аҳвол ўзгаришсиз қолмоқда.
Бунинг сабаби нимада? Балки дарсларнинг аввалдан ўйлаб,
режалаштирилиб қўйилиши талабалар учун қизиқ бўлмаётгандир, балки
балки таълим мазмунининг муайян қолипга солинганлиги талабалар учун ҳеч
қандай
стимул
бермаётгандир,
рағбат
билдирмаётгандир.
Ўқув
машғулотларининг аввалдан режалаштирилишидан воз кечиш, талабаларда
танқидий, креатив тафаккурни шакллантириш ва ривожлантириш, уларни
ижодий фикрлаш, янги ғояларни ўйлаб топишга мажбур қилиш таълим
олишга бўлган муносабатни ўзгартириш, уларни ютуқларга эришишга
рағбатлантиришда асосий омил бўлар. Ўқув машғулотларида етишмаётган
омил –
креативлик
саналади . Шахсда креатиқлик сифатларини
ривожлантириш жараёнининг умумий моҳиятини тўлақонли англаш учун
дастлаб “креативлик” тушунчасининг маънони тушуниб олиш талаб этилади.
Кен Робинсоннинг фикрига кўра, “креативлик – ўз қийматига эга оригинал
ғоялар мажмуи” (Аззам, 2009 й.) саналади. Гарднер эса ўз тадқиқотларида
тушунчани шундай изоҳлайди: “креативлик – шахс томонидан амалга
ошириладиган амалий ҳаракат бўлиб, у ўзида муайян янгиликни акс
эттириши ва маълум амалий қийматга эга бўлиши лозим”. Эмебайл (1989
й.)нинг ёндашуви нуқтаи назаридан ифодаланса, креативлик “муайян соҳа
бўйича ўзлаштирилган пухта билимлар билан бирга юқори даражада
ноодатий кўникмаларга ҳам эга бўлиш” демакдир.
Кўплаб тадқиқотларда интеллект ва креативлик ўртасидаги
алоқадорлик хусусида турлича қарашлар мавжуд. Бир гуруҳ тадқиқотчилар
улар ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ эканлигини уқтирсалар, иккинчи
гуруҳ вакиллари кретивлик ва интеллект даражаси бир-бирига боғлиқ
эканлигини таъкидлайдилар (Ким, 2005 й.).
“Креативлик” тушунчаси ўзида маданий хилма-хилликни акс эттиради.
Ғарб кишилари учун креативлик, умуман олганда, янгилик саналади. Улар
креативлик
негизида
ноанъанавийлик,
қизиқувчанлик,
тасаввур,
ҳазилмутойиба туйғуси ва эркинлик мавжуд бўлишига эътиборни
қаратадилар (Мёрдок, Ганим, 1993 й.; Штернберг, 1985 й.). Шарқликлар эса,
аксинча, креативликни эзгуликнинг қайта туғилиш жараёни, деб
тушунадилар (Хуи, Стернберг, 2002 й.; Рудович, Хуи, 1997 й.; Рудович, Йуе,
|
| |