“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
207
Баҳриддинова Гулруҳ Фарҳод қизи
Низомий номли ТДПУ магистри
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ТАЪЛИМ МАЗМУНИНИНГ
МОҲИЯТИ.
Аннотация:
Ушбу мақолада таълим мазмуни
шакллантиришнинг асосий
нинг тамойиллари ҳамда компонентлари ёритилган.
Калит сўзлар:
тамойил, компонент, функционал материализм, умуминсоний
маданият, интеллектуал малака ва кўникмалар
Таълим мазмунининг моҳияти унга бўлган турли ёндашувлар билан
белгиланади. Таълим мазмуни тарихий характер касб этади. Жамият
ривожланишининг ҳар бир босқичида таълим мазмуни муайян мақсад ва
вазифаларга эга бўлади.
Таълим мазмуни давр талаби, назарий билим ва
ишлаб чиқариш тараққиёти даражасига мос равишда ўзгариб туради. Таълим
мазмуни ижтимоий ҳодиса сифатида майдонга келади ва у ўзининг
бошланғич даврида амалий аҳамият касб этган, яъни инсонларнинг ҳаётий
эҳтиёжлари учун зарур ҳисобланган билимга бўлган талабини қондирган.
Бу назариянинг асосий мақсади фаннинг турли соҳаларидан
мумкин
қадар кўп миқдорда билим беришдир. Бундай қарашни Я.А. Каменский ҳам
ёқлаган ва ўзининг дарслигида ўқувчиларга зарур бўлган барча билимларни
жойлаштиришга кўп йиллик ҳаётини бағишлади. Я.А. Каменскийнинг
замондоши инглиз шоири ва тарихчиси Джон Мильтон (1608-1674) ҳам
таълим мазмунини шундай тушунган.
Дж.Дьюининг айтишича, алоҳида олинган ўқув
фанлари мазмуни
орасидаги алоқаларнинг манбаи таълим олувчиларнинг индивидуал ва
ижтимоий фаолияти ҳисобланади. Бу фаолият турлари оптимал дастурни
ўқув фанларининг кетма-кетлиги ва
узвийлиги асосида эмас, балки
ўқувчининг эркинлигида, унинг тажрибалари билан боғланган хулқининг
янги муносабатлари ва типларини шакллантириш асосида таъминлайди.
Дидактик утилитаризм америка мактабларининг ҳам таълим мазмунига,
ҳам ўқув ишлари
методларига кучли таъсир этди, бунинг натижаси ўлароқ,
таълим олувчиларга максимал даражада эркинлик берилди, жумладан,
мажбурий ва факультатив фанлар сифатида ажратилган ўқув
фанларини
танлаб ўқитишга ижозат берилди. Ўқув-тарбия жараёни ўқувчиларнинг
индивидуал сўровлари(танловлари)га мослаштирилди.