|
“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning Pdf ko'rish
|
bet | 190/539 | Sana | 27.06.2024 | Hajmi | 6,55 Mb. | | #265996 |
Bog'liq Maqola 3 (207-211-bet)“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
209
техника, фаолият усуллари тўғрисидаги билимлар тизимини ўз ичига олади.
Бу асосий компонент ҳисобланади, чунки шахснинг шаклланиш асосини
билим ташкил этади. Билимлар борлиқни, табиат, жамият, тафаккурнинг
ривожланиши қонунларини билиш натижаси сифатида белгиланади.
Билимларнинг асосий функциялари дунёнинг умумий манзарасини яратиш,
билим ва амалий фаолиятни таъминлаш, ягона илмий дунёқарашни
яратишдан иборатдир.
Таълим мазмунининг амалий компоненти малака ва кўникмаларни
шакллантиришни ўз ичига олади. Ташқи ёки амалий ва ички ёки
интеллектуал малака ва кўникмалар мавжуд.
Малака ва кўникмалар барча ўқув фанлари учун умумий бўлиши мумкин
ва ҳар бир ўқув фани учун ўзига хос ва характерли бўлади. Малака ва
кўникмалар муайян фаолият турининг асосини ташкил этади. Фаолиятнинг
эса билиш, меҳнат, бадиий, ижтимоий, қадриятларга йўналтирилган ва
коммуникатив турларини қайд қилиш мумкин.
Ижодий фаолият тажрибаси.
У янги муаммоларни ҳал қилиш ва
воқеликни ижодий қайта яратишга тайёр бўлишда намоён бўлади.
Шахс муносабатлари тажрибаси.
Бу асослаш (мотивация) – баҳолаш,
ҳиссийлик, иродалилик муносабатлар тизимидан иборатдир. Бу тажриба
дунёга, воқеликка, одамларга баҳо бериш муносабатида намоён бўлади.
Хотима.
Мутахассис шахси ривожланишининг асосий воситаларидан бири
ва уларнинг чуқур фундаментал билим ҳамда амалий тайёргарлиги олий
мактабдаги таълим мазмуни билан белгиланади.
Таълим мазмунининг ривожланиши шуни кўрсатадики, у таълим олувчининг
ижтимоий ва индивидуал талабларини ҳисобга олади ҳамда тобора
такомиллаштириб бориш, тарбиялаш ва билиш аҳамиятини касб этади.
Педагогика назарияси таълимнинг бир неча шаклланиш тамойилларини
асослаб берди: таълим мазмунининг жамият, фан, маданият, шахс
ривожланиши талабларига мувофиқлиги тамойили, таълимнинг ягона мазмун
ва процессуал жиҳатлари мазмуни, турли сатҳларда таълим мазмуни
тузилмасининг ягоналиги, таълим мазмунини инсонпарварлаштириш, таълим
мазмунининг асосланганлиги, таълим мазмуни асосий компонентларининг
шахс ички (таянч) маданияти тузилмасига мувофиқлиги.
Таълим мазмунининг асосий компоненти қуйидагилар: шахснинг когнитив
тажрибаси, амалий фаолият тажрибаси, ижод тажрибаси, шахс
муносабатлари тажрибаси.
Тадқиқотчилар (А.И. Пригожин, Б.В. Сазонов, В.С. Толстой, А.Г.
|
| |