“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning




Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/539
Sana27.06.2024
Hajmi6,55 Mb.
#265996
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   539
Bog'liq
Maqola 3 (207-211-bet)

“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning 
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr

 
 
202 
ва оқилона қарор қабул қила оладиган малакали мутахассис қилиб тайёрлаш 
учун фақат анъанавий услубларга таяниб дарс ўтиш етарли эмас. Бу эса 
таълим тизимида жаҳон тажрибасидан кенг фойдаланишни талаб этади. Шу 
талабдан келиб чиқиб, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида педагогик 
ва ахборот технологиялари асосида фан асослари ўқитиладиган бўлди. 
Ўқув-тарбия ишлари жараёнида талаба ёшларни ижодий фикрлашга, 
ўзгарувчан вазиятларга ўргатиш, эркин рақобат асосида фаолиятни ташкил 
этиш ҳамда уларнинг машғулотларда ахборот технологиялари, электрон 
дарсликлар ва мультимедиалардан фойдалана билиши муҳимдир. Бу эса 
талабаларда мустақиллик, эркин фикрлашни тарбиялашни, ўқув фаолиятини 
таҳлил қилишни, истиқболда касбий маҳорат ва компьютер саводхонлигини 
орттириш уларнинг ички эҳтиёжига айлантирилишини талаб этади. 
Муаммоли таълим ўқувчи-талабага бериладиган билимнинг қайси қисмини, 
қандай йўл билан бериш муаммосини самарали ҳал қилишга қаратилган 
ўкитувчи фаолиятидир.
Муаммоли таълим дарсда бир вақтнинг ўзида ўқитувчи ва 
ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги ҳаракати бўлиб, у ўқувчи шахсидаги муҳим 
белги – ижодий фикрлаш қобилиятини ривожлантиради. Муаммоли таълим 
ўқувчиларнинг эркин фикрлашлари, ўзининг фикрини эркин баён қила 
олишлари ва фикрларини янада ривожлантиришларига таъсир этишдир. 
Бунда талаба диққат билан тинглаши, мустақил ва ёлғиз фикрлаши, жамоа 
бўлиб фикрлаши, таҳлил қилиши, кўпчилик бўлиб муҳокама қилиши ва 
тўпланган фикрни баён қила олиши керак. 
Муаммоли таълим ўқитувчидан аниқ ҳаракат қилишни, дарснинг ҳар 
бир дақиқасини ҳисобга олишни, ушбу вақтда керакли самара ҳосил бўлиши 
учун ўзининг барча имкониятлари ва маҳоратини ишга солишни талаб этади. 
Бу масалани ҳал этишнинг муҳим шарти ўқитувчининг бўлажак ўқув 
машғулотига 
тайёргарлигидир. 
Тайёргарлик 
жараёнида 
муаммоли 
таълимнинг барча кўринишларини ҳисобга олиш ва унинг услубини ишлаб 
чиқиш зарур. 
Муаммоли таълимга тайёргарлик кўришда ўқитувчилар қатор 
қийинчиликларга 
дуч 
келадилар. 
Бу 
қийинчиликларни 
енгишда 
ўқитувчининг инновацион ижодий лабораториясининг аҳамияти катта. 
Ҳозир мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий рақобат – фан, техника ва 
технология соҳасидаги рақобатга айланди. Демак, рақобат интеллектуал 
моҳият касб этиб, таълим соҳасидаги рақобатга айланмоқда. Шунинг учун 
ҳам бутун дунёда малакали мутахассис кадрлар тайёрлашга, бунинг учун эса 



Download 6,55 Mb.
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   539




Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning

Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish