“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning




Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/539
Sana27.06.2024
Hajmi6,55 Mb.
#265996
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   539
Bog'liq
Maqola 3 (207-211-bet)

“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning 
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr

 
 
185 
даражасида фойдаланиш, маълумотларни қайта ишлашни талаб қилади. 
Бундай “ақлли”, инсон билан мулоқот қилувчи ва ўргатувчи электрон 
ресурсларни яратиш ўта долзарб ва машаққатли иш бўлиб, уни яратишга 
бутун 
дунёнинг 
энг 
малакали 
мутахассислари 
имкониятларини 
бирлаштиришни тақозо қилади. Бу йўналишда қўйилган салмоқли 
қадамлардан бири таълим соҳасида дунё бўйича амалга оширилиши 
бошланган Smart education лойиҳасини келтириш мумкин.
Smart education (ақлли таълим) очиқ ахборот ресурслари ёрдамида 
интерфаол виртуал муҳитда амалга ошириладиган мослашувчан ва 
индувидуаллаштирилган янги глобал таълим технологиясидир. Унинг энг 
асосий хусусияти унинг бутун дунё миқёсида амалга оширилиши ва ҳаммага 
бирдек ахборот олиш ва кенг таълим олиш имкониятларининг 
яратилишидир.
Smart education таълим муҳити, ўз навбатида, унинг қатнашчиларидан 
бутун таълим жараёнини, фойдаланилаётган метод ва технологияларни 
янгилаш ва бир тизимга келтиришни тақозо этади. Худди шу мақсадда 
Европа Иттифоқи давлатлари ўз таълим тизимларини бир хил стандартга 
келтириш йўлидан боришмоқда ва дунёнинг бошқа давлатларини ҳам бунга 
даъват этишмоқда. Келажак таълими муҳити сифатида эътироф этилаётган 
Ягона Европа университети лойиҳаси бу йўналишда амалга оширилаётган 
салмоқли қадамлардан биридир.
Кеча таълим олишнинг ягона манбаи ўқитувчи бўлиб, ўқувчи таълим 
олиш учун синфхонага келиши ва ўқитувчи билан юзма-юз мулоқот қилиши 
ёки китоб ўқиши ҳамда тушунмаганларини ўқитувчидан сўраб ўрганишга 
мажбур эди. Бугунга келиб, ахборот коммуникaция технологияларини пухта 
эгаллаган ўқувчи билимни нафақат синфхонада ўқитувчидан, балки исталган 
жойда, интернетдаги бошқа билим манбалардан ҳам олиш имкониятларига 
эга бўлди. Шу билан бирга, ҳозирда қўлланилаётган таълимнинг педагогик ва 
ахборот коммуникaция технологиялари ўқитувчининг таълим жараёнидаги 
ролини ўзгартирмоқда. Ўқитувчининг роли энди фақат билим манбаи эмас, 
балки билим олишга йўналтирувчи ва бу жараённи бошқарувчиси сифатида 
намоён бўлмоқда. Бу ўринда интерфаол технологияларнинг қўлланиши 
ўқувчиларнинг ўзи ҳам билимларни бир-бирларига узатиш ва янгиларини 
шакллантириш манбаи сифатидаги ролини оширмоқда. Бундан ташқари, 
сўнгги йилларда ўқувчи ёшларнинг Twitter, Facebook каби ижтимоий 
тармоқларни ишғол қилганликлари ва турли қизиқишлар, хусусан, таълим 
олиш бўйича ўз уюшмаларини тузиб, фаол мулоқот қилаётганликлари, яъни 



Download 6,55 Mb.
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   539




Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning

Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish