“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning




Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/539
Sana27.06.2024
Hajmi6,55 Mb.
#265996
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   539
Bog'liq
Maqola 3 (207-211-bet)

“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning 
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr

 
 
91 
Нормаллаштириш тамойили ушбу маданиятда мавжуд бўлган нормал
ҳаёт ритми, амалиёти шакллари ва ногиронларни яшаши,
ўсиши ва ривожланишига муносабатларини таъсирини тушунишга
асосланади. У шунингдек, ушбу ижтимоий шартлар ва маданият шакллари
исталган ижтимоий муҳитда, барча маданиятларда жамиятда қабул 
қилинган инсон ҳуқуқларига мос равишда ногиронларни парваришлашга 
йўналтирилган конкрет одамлар учун кўрсатма сифатида қўлланилишини 
кўрсатади. Нормаллаштириш тамойили тиббиёт, педагогика ижтимоий,
сиёсий ва қонунчилик ишлари билан шуғулланадиган инсонлар учун 
йўлбошчилик вазифасини ўташи лозим. Инсонлар бирор қарор қабул қилиб, 
унга асосланиб ҳаракат қилганда натижалар кўп ҳолларда нотўғри эмас, 
балки тўғри бўлиши лозим. 
Нормаллаштириш тамойили ақлий бузилишга эга барча инсонлар учун
улардаги орқада қолишнинг енгил ёки оғирлигидан ҳамда улар дунёнинг 
қаерида яшашларидан қатьий назар барча учун тааълуқлидир. У барча 
жамиятларда ва катталар гуруҳларида қўлланилади, у шунингдек индивидуал 
ривожланишга ёки жамиятдаги ўзгаришларга мослашиши мумкин. 
Нормаллаштириш тамойилларини қўлланилиши ақлий бузилишга эга 
бўлган шахсларнинг "нормал" бўлиб қолишларига олиб келмайди, бироқ 
унинг мақсади уларнинг яшаш шароитини функционал бузилишларини 
инобатга олган ҳолда қандай яхшиланишини кўрсатишдир. 
Нормаллаштириш тамойилини шакллантириш вақтида авваламбор ақлий 
бузилишларга эга бўлган инсонларни парваришлаш хизматини умум қамров 
шакллантириш тамойилини топиш , "тиббий моделга " қарам бўлмаган ҳолда 
жамиятда яшаш эхтиёжини кўрсатиш ҳақида сўзланган. Ушбу ном билан 
авваламбор имконият ва қобилиятларни эмас, балки бузилишларни кўра 
оладиган тизим номланган. Бу тизим исталган "касалхоналарни", ёпиқ 
муассасаларни ва изоляцияларни юзага келтирган. 
Нормаллаштириш тамойили барча функционал бузилишларга эга 
бўлган, келиб чиқиш сабабаларидан қатъий назар оилаларидан, жамиятдан, 
маданиятдан махрум бўлиш хавфи бўлган инсонларга тегишли бўлиб, бу 
тамойил уларнинг реабилитацияси ва ижтимоий интеграцияси учун хизмат 
қилади. 

Download 6,55 Mb.
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   539




Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning

Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish