“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
90
Х.Муҳидов
БВХТХҚТМОҲМ “Педагогика
ва психология,
таълим технологиялари кафедраси ўқитувчиси
АҚЛИЙ БУЗИЛИШЛАРГА ЭГА БЎЛГАН БОЛАЛАР ҲАЁТИНИ
НОРМАЛЛАШТИРИШ ТАМОЙИЛИ
Ногиронликнинг турлари жуда кўп. Ногиронлик тушунчасини изохлаш
жуда қийин. Ногиронликнинг анъанавий тушунчаси инсон саломатлиги
билан боғлиқдир. Шундай қилиб, жисмоний
имконияти чекланганликка
кўзи ожизлик, карлик, одам қийналиб ёки бутунлай харакатланмайдиган
турли
холатлар, психик касалликлар,
шунингдек, Даун синдроми ва
эпилепсия холати тааллуқлидир. Бу ногиронликнинг тиббий турларидир.
Ногиронликнинг ижтимоий тури- бу инсоний хуқуқлар муаммоси! Айтиш
жоизки, Улар ҳам тенг қадриятли инсоний мавжудот ва тенг хуқуққа
эгадирлар. Мақсад шуки, хар бир инсон ўзи хохлаганидек яшаши ва ижод
қилишига йўл очишидир. Ногирон инсонга хам хамма қатори хаётини
давом эттириши хар сохада ютуқларга
эришиши учун имконият бериш
керак деб ўйлайман. Бунинг учун уларнинг хаётини нормаллаштириш энг
тўғри йўлдир.
Нормаллаштириш тамойили қуйидагича таърифланади: интеллектуал ва
бошқа функционал бузилишларга эга бўлган
шахслар учун кундалик
мавжудликни ва хаёт шароитларида шундай қулайликлар яратиладики,
улар жамиятда қабул қилинган реал шаклларга анча яқин ёки улар билан
деярли мос келган бўлади.
Бошқалар сингари ногирон инсонлар ҳам хақли бўлган ва
ушбу тамойил
қамраб оладиган нормал кундалик хаётни ташкилий қисмлари ёки
компонентлари қуйидагилардир:
-нормал кундалик ритми;
-нормал ҳафталик ритм;
-нормал йиллик ритм;
-ҳаёт цикли кечишини нормал
шакллари;
-ҳурмат ва танлаш хуқуқи;
-ушбу маданият учун хос бўлган нормал жинсий ҳаёт шакллари;
-ушбу мамлакат учун хос бўлган нормал иқтисодий шакллар ва ҳуқуқлар;
-ушбу жамият учун хос бўлган нормал турмуш тарзи ва атроф муҳитга
қўйилган талаблар.