|
Мустақил таълимни таш ил этишнннг шакли ва мазмуни
|
bet | 11/54 | Sana | 09.01.2024 | Hajmi | 9,27 Mb. | | #133327 |
Bog'liq portal.guldu.uz-FUNKSIONAL ANALIZМустақил таълимни таш ил этишнннг шакли ва мазмуни
Талаба мустақил таълимнинг асосий мақсади - ўқитувчининг раҳбарлиги ва назоратида муайян ўқув ишларини мустақил равишда бажариш учун билим ва кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш.
Мустақил ишнинг мақсади олинган назарий билимларни мустаҳкамлаш, белгиланган мавзулар асосида қўшимча билим олишдан иборат. Бунда ушбу ишларни бажарадилар:
Амалий машғулотларга тайёргарлик;
Назарий тайёргарлик кўриш;
Уй вазифаларни бажариш;
Ўтилган материаллар мавзуларини қайтариш;
Мустакил иш учун мўлжалланган назарий билим мавзуларини ўзлаштириш.
Бунда талабалар маърузаларда олган билимларини амалий машғулотларни бажаришлари билан мустаҳкамлаши ҳамда статистиканинг баъзи мавзуларини тушуниши ҳамда уларга оид масалаларни ечишлари керак.
Мустакил иш мавзуларини ўзлаштириш таълим жараёнида узлуксиз назорат қилиб борилади ва ёзма ҳисобот сифатида топширилади.
Талаба мустақил ишини ташкил этишда қуйидаги шакллардан фойдаланади:
айрим назарий мавзуларни ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш;
берилган мавзулар бўйича ахборот (реферат) тайёрлаш;
назарий билимларни амалиётда қўллаш;
макет, модел ва намуналар яратиш;
илмий мақола, анжуманга маъруза тайёрлаш ва ҳ.к.
Тавсия этилаётган мустакил ишларнинг мавзулари
Цорн леммаси.
Метрик фазоларда узлуксиз акслантиришлар. Изометрия.
Топологик фазолар. Гомеоморфизм.
База. Саноқлилик аксиомалари.
Ажратувчилик аксиомалари.
Айрим метрик фазоларда компактлилик критерияси.
Метрик фазоларда узлуксиз эгри чизиқлар.
Айрим метрик фазоларнинг қўшмаси.
Умумлашган функция ва уларнинг хоссалари.
Чексиз ўлчовли тўпламда Лебег интеграли.
Декарт кўпайтмада ўлчов. Фубини теоремаси.
Монотон функциялар ва уларнинг хоссалари.
Ўзгариши чегараланган функциялар ва уларнинг хоссалари.
Аниқмас Лебег интеграли ва унинг хоссалари.
Функцияларни уларнинг ҳосиласи ёрдамида тиклаш.
Абсолют узлуксиз ва сингуляр функциялар.
Радон-Никодим теоремаси.
Изоҳ: Мустақил таълим соатлари ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда ишчи дастурда мазкур мавзулар ичидан мустақил таълим мавзулари шакллантирилади.
|
| |