функционал анализ
фанининг
ишчи ўқув дастури
Билим соҳаси: 100000 – Гуманитар соҳа
Таълим соҳаси: 130000 – Математика
Таълим йўналиши: 5130100 – Математика
Умумий ўқув соати – 290
Шу жумладан:
Маъруза – 86
Амалиёт машғулотлари – 88
Мустақил таълим соати – 116
Гулистон -2016
Фаннинг ишчи ўқув дастури намунавий ўқув дастури ва ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилди.
Тузувчилар: ф. м.–ф. н. Г. Гаймназаров – “Математика” кафедраси доценти __________ (имзо)
Ҳ.Умаров – “Математика” кафедраси ўқитувчиси
__________ (имзо)
Тақризчи: ф.м–ф.н. Норжигитов Ҳ _________ (имзо)
Фаннинг ишчи ўқув дастури “Математика” кафедрасининг 201___ йил “ ” 08. даги 1 – сонли мажлисида кўриб чиқилиб, факультет Илмий–услубий Кенгашида кўриб чиқиш учун тавсия қилинди.
Кафедра мудири: доц. Норжигитов Ҳ
Фаннинг ишчи ўқув дастури “Физика–математика” факультети Илмий–услубий Кенгашининг 201___ йил “ ” 08. даги 1 – сонли мажлисида тасдиқланди.
Факультет Илмий–услубий
Кенгаши раиси: доц. Аширов Ш.
Келишилди:
Ўқув ишлари проректори доц. Н.Баракаев.
Кириш
Функционал анализ фани бакалавриат математика йўналиши ўқув режасига мувофиқ ўқитилади ва мутахассислик фанларининг асосийларидан ҳисобланади. Мазкур фан тўртта бобдан иборат бўлиб, бу боблар қуйидагича номланади: метрик фазолар назарияси, ҳақиқий ўзгарувчили функциялар назарияси, нормаланган фазолар назарияси ва чизиқли операторлар назарияси. Метрик фазолар назарияси бобида талабалар тўпламлар ва улар устида амаллар, тўпламлар қуввати, метрика ва яқинлашишлар, очиқ ва ёпиқ тўпламлар каби тушунчалар билан танишади ва уларнинг хоссаларини ўрганадилар. Ҳақиқий ўзгарувчили функциялар назарияси бобида тўпламлар ўлчови, ўлчовли функциялар, ўлчовли, Лебег интеграли билан танишади ва уларнинг хоссаларини ўрганадилар. Нормаланган фазолар назарияси бобида чизиқли фазо, нормаланган фазо, Банах фазоси, Евклид фазоси ва Гильберт фазоларини ўрганадилар. Чизиқли операторлар назарияси бобида чизиқли функционаллар ва чизиқли операторлар хоссалари билан танишадилар. Ушбу фанни ўзлаштириш учун талабалар математик анализ, комплекс анализ, алгебра ва аналитик геометрия фанларидан тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлишлари лозим.
|