|
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
|
bet | 15/54 | Sana | 09.01.2024 | Hajmi | 9,27 Mb. | | #133327 |
Bog'liq portal.guldu.uz-FUNKSIONAL ANALIZФаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
Математика соҳасининг ривожланишида функционал анализ фани алоҳида ўрин тутади ва бу кўпгина математик объектларни умумий тарзда ўрганиш билан боғлиқдир. Функционал анилиз фани мантиқан математик анализ, комплекс анализ, алгебра ва аналитик геометрия фанларининг узвий давомидир. Шунингдек, математик физика тенгламалари, эҳтимоллар назарияси ва математик статистика, вариацион ҳисоб ва оптимал бошқарув каби фанлар функционал анализ фанининг асосий методлари ва принциплари асосида фан сифатида шакллангандир, яъни математик физика тенгламалари, эҳтимоллар назарияси ва математик статистика, вариацион ҳисоб ва оптимал бошқарув каби математик фанлар функционал анализ фанининг узвий давомидир. Функционал анализ фанининг методлари ва асосий принциплари математиканинг бошка соҳаларида, фан ва техниканинг кўплаб тармоқларида қўлланмокда. Шу боисдан функционал анализ фани бакалавриатнинг алгебра ва сонлар назарияси, математик анализ, умумий топология, аналитик геометрия каби фанлари ўқитилганидан сўнг, уларга таянган ҳолда ўқитилади.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Мазкур дастурга кўра ушбу фан доирасида кўплаб амалий масалалар ўрганиладики, бу мазкур фанни чуқур ўрганган ҳар бир талаба, олган билимларидан ва кўникмаларидан илмий-тадқиқот ишларида, халқ хўжатигида, ахборот технологиялари масалапарини ҳал қилишда, шунингдек, таълим тизимида самарали фойдаланиш имконига эга бўлади.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Функционал анализ фанини ўқитишни маъруза, амалий машғулотлар ва мустақил таълим кўринишида олиб бориш билан бирга, машғулотларда ўқитишнинг илғор ва замонавий педагогик усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эга. Чунончи, ушбу фанни ўқитиш жараёнида янги математик дастурлар Maple, Mathcad ва мавжуд электрон дарсликлар, вебсайтлардан фойдаланииш мумкин.
|
| |