|
Комплементар мдя транзисторларда ясалган мантиқий елементлар (кмдям)
|
bet | 1/5 | Sana | 10.12.2023 | Hajmi | 0,6 Mb. | | #115201 |
Bog'liq Xudaykulov X Muhammad Al - Xorazniy nomidagi Toshkent Axborot Texnologiyalari Universiteti 011 guruh talabasi Xudaykulov Xamidulloning Elektronika va Sxemalar fanidan tayyorlagan Mustaqil ishi Кириш - Кириш
- Комплементар МДЯ – транзисторларда ясалган мантиқий елементлар (КМДЯМ)..............................
- МДЯ – транзисторида ясалган базавий мантиқий элементлар.................................................................6
- МДЯ-транзисторлар тузулиши ва ишлаш тамойили...................................................................07
5. Хулоса ……………………………………………………… 09 Кириш Кишилик жамиятида инсоният ҳаётига електроника соҳасидай катта ва кескин ижобий ўзгариш олиб келган фан ва техниканинг бирор-бир соҳаси мавжуд емас. Шунинг учун ҳам ХХ аср ва ХХI аср инсоният тарихида електроника – микроелектроника ва наноелектроника асри бўлиб номланди У Шокли, Д Барден ва В. Бреттейн томонидан (23-декабр, 1947-йил) биринчи транзистор кашф етилганига, яъни қаттиқ жисм електроника асри бошланганига 2013-йил 66 йил тўлди Тарих учун бу ўта кичик давр Aммо мана шу даврда шаклланган ва ўта тез ривожланган електроника фани инсоният учун нафақат коинотга йўл очди, олдин тасаввур қилиб бўлмайдиган, ўта тезкор ҳисоблаш машиналари, тубдан янги ахборот тизимлари, енг аниқ, ишончли диагностика қурилмалари, ўта ихчам, имконияти юқори хўжалик електрон асбобларини яратишга имкон берибгина қолмай, бу соҳага еътибор берган мамлакатлар иқтисодини, ҳарбий қувватини, одамлар ҳаёт даражасини, уларнинг иш билан таъминланиш аҳволини тубдан яхшилаш билан бирга, инсоният олдида турган ўта мураккаб екологик муаммоларни ҳал қилиш имконини берди ва бермоқда. Ҳозирги кунда електроника соҳаси тез ривожланиб бораётган соҳалардан бири ҳисобланади. Електроника – фан ва техниканинг ҳавосиз бўшлиқ, газ ва қаттиқ жисмда електр токининг ҳаракатига асосланган електрон асбоб ва қурулмаларни яратиш, ҳамда улардан амалда фойдаланиш билан шуғулланадиган соҳасидир. Електрон қурулмаларни халқ хўжаллигида кенг қўллаш фақат иқтисодий емас, балки ижтимоий моҳиятга ҳам егадир, чунки бунда ишчи меҳнатининг мазмуни ҳам ўзгаради, яъни унинг иши ижодий тус олади. Електроникани халқ хўжалиги ва маиший хизматда кенг қўллаш натижасида инсон қисман жисмоний меҳнатдан озод бўлади ва бўш вақтини ўзининг маънавий ва маъданий савиясини оширишга сарф етади. Микроелектрониканинг асосий қурилмаси бўлган ярим о`тказгич асбоблар ҳам тез суратларда ривожланиб бормоқда. Ярим ўтказгич асбоб ҳисобланувчи транзисторлар ҳам шулар жумласидандир. Комплементар МДЯ – транзисторларда ясалган мантиқий елементлар (КМДЯМ). Икки киришли елемент схемаси 9.8 – расмда келтирилган. Иккаола киришга мантиқий нолга мос сигнал берилса н – каналли ВТ1 ва ВТ2 транзисторлар беркилади, п – каналли ВТ3 ва ВТ4 транзисторлар очилади. Берк транзисторларнинг каналидаги ток жуда кичик (10-10A). Демак, манбадан ток деярли истеъмол қилинмайди ва схеманинг чиқишида Ем га яқин потенциал ўрнатилади (мантиқий бир даражаси). Aгар бирор кириш ёки иккала киришга мантиқий бир даражаси берилса, ВТ1 ва ВТ2 транзисторлар очилади ва елемент чиқишида потенциал нолга яқин бўлади. Елемент 2ЁКИ-ЕМAС амалини бажаради. Истеъмол қуввати 0,010,05 мВтни, тезкорлиги еса 1020 нс ни ташкил етади.
|
| |