|
Kompyuter injiniringgi fakulteti telekommunikatsiya injiniringgi kafedrasi elektronika va sxemalar fanidan
|
bet | 2/4 | Sana | 18.05.2024 | Hajmi | 369,99 Kb. | | #243299 |
Bog'liq Mustaqil ish S. Rasulov ELEKTRONIKA VA SXEMALAR 2-2Аналогли сигналлар деб, бирор бир узликсиз диапазонда ҳар қандай қийматга эга бўлиши мумкин бўлган сигналларга айтилади.
Узликсиз сигналлар деганда объект парамтерига мутаносиб ўзгариб, унинг жорий ҳолати тўғрисида ахборот бериб борувчи сигналлар тушунилади. Узликли(дискрет) сигнал турида кириш параметри ўзгаришининг бирор қийматида чиқиш параметри маълум бир чегаравий қийматга эришиб сакрашсимон ўзгаради. Рақамли сигналлар маълумотнинг узликсиз ўзгарувчан параметрларини бирор бир рақамли қурилма ёрдамида узатилаётган импульслар ёки рақамлар кетма-кетлигида ифода этилган шаклидир.
Аналогли электрон қурилмалар узликсиз диапазонда ҳар қандай қийматга эга бўлиши мумкин бўлган сигналларни қабул қилиш ва уларга ишлов беришга мўлжалланган. Аналогли қурилмалар ўзларининг соддалиги билан ажралиб туради, лекин улар ташқи таъсирга жуда тез берилувчан ҳисобланади (температура ўзгариши,намлик ва ҳ.). Рақамли электрон қурилмалар сигналларни маълум бир қонуният асосида кодлашга, импульсларнинг аниқ қонуният билан ўзгариш кетма-кетликларини таъминлашга мўлжалланган. Рақамли электрон қурилмаларнинг кенг тарқалишининг асосий сабаби уларнинг ўта ишончлилиги, ташқи таъсирга жуда чидамлилиги, маълумотларни узоқ вақт сақлашга мўлжалланганлиги ва ҳозирги замон интеграл микросхемалар билан мутаносиблигидадир. Cигналларга рақамли ишлов бериш асослари Сигналларга рақамли ишлов беришдан мақсад турли ўзгартиришлар орқали уларни самарадорлик билан узатиш, сақлаш ва ахборотни ажратиб олишдан иборатдир. Кейинги вақтларда кенг ривожланган сигналларга рақамли ишлов бериш усуллари бир қатор афзалликларга эга: - умуман олганда сигналларга ишлов беришнинг ҳар қандай мураккаб алгоритмларини амалга ошириш мумкинлиги ва ушбу сигналларга ишлов бериш алгоритмларини реал вақтда амалга ошириш имкониятини берувчи элементлар базаси борлиги; - рақамли қурилмалар юқори аниқликда ишлаш имкониятини берувчи алгоритмларнинг яратилганлиги ва мавжудлиги; - назарий жиҳатдан узатилаётган хабарларни ҳалақитбардош кодлардан фойдаланиб узатиш ва сақлаш натижасида хатосиз қайта тиклаш имкониятининг борлиги. Юқоридаги афзалликларни амалга ошириш дискрет сигналлар ва элементар занжирлар ҳақидаги асосий маълумотларга эга бўлиш даражасига боғлиқ.
Қаршиликлар
Резисторларнинг ишлаши материаллардан ўтаётган электр токига қаршилик қилиш ҳусусиятига асосланган. Резисторлар вазифасига кўра умумий, прецизион, юқори частотали, юқори мегаомли, юқори вольтли ва махсус, ишлатилиш хусусиятларига кўра эса, температура ва намликка бардошли, вибрацияга ва зарбга чидамли, юқори даражада ишончли бўлиши мумкин. Резисторлар қаршиликнинг ўзгариш характерига кўра ўзгармас ёки ўзгарувчан, шу жумладан, созланувчи бўлади
Резисторларнинг электр схемаларда шартли белгиланиши: ўзгармас (а), ўзгарувчан (б), созланувчи (в), темистор (г) ва варистор (д). Ўзгармас резисторлар радиоэлектрон аппарат (РЭА)ларни йиғишда, созлашда ва ишлатишда ўз қаршилигини ўзгартирмайди, ўзгарувчи ва созланувчи қаршиликли резисторларда эса мос равишда махсус мослама (бурама ёки червякли ўққа маҳкамланган контакт сурилгич)лари бўлади. Интеграл микросхема (ИМС)лар резисторларини ясашда унинг геометрик ўлчамларининг кичиклиги сабабли мўлжалланган қаршиликни олиш имконияти бўлмайди. Шунинг учун механик усуллар билан ёки лазер нури ёрдамида геометрик ўлчамларини қисқартириб, резистор қаршилиги талаб этилган номиналга келтирилади.
|
| |