• Резисторнинг номинал
  • Номинал сочилувчи қувват
  • PНОМ (Вт) қийматлари
  • Қаршиликнинг температура коэффициенти
  • Қаршиликларнинг асосий параметрлари Номинал қаршилик (




    Download 369,99 Kb.
    bet3/4
    Sana18.05.2024
    Hajmi369,99 Kb.
    #243299
    1   2   3   4
    Bog'liq
    Mustaqil ish S. Rasulov ELEKTRONIKA VA SXEMALAR 2-2

    Қаршиликларнинг асосий параметрлари Номинал қаршилик (RНОМ) ва унинг йўл қўйилган оғиши ( ± ∂R ). Резисторлар қаршилиги (Ом) умумий ҳолда қуйидаги формула орқали аниқланади: R = ρ l/ S бу ерда: ρ ва S – ток ўтказувчи элементнинг солиштирма электр қаршилиги (Ом·мм2/м) ва кўндаланг кесим юзаси (мм2); l – ток ўтиш йўлининг узунлиги (м). Резисторнинг номинал қаршилиги ундаги тамғада кўрсатилади. Кўп мақсадларга мўлжалланган резисторлар учун номинал қаршиликларнинг 6 қатори мавжуд: E6, E12, E24, E48, E96 ва E192. Бундаги рақам шу қаршилиги ва номиналининг йўл қўйилган оғишига боғлиқ. Прецизион резисторлар қаршилигининг йўл қўйилган оғиши ±2% дан кам, умумий ишларга мўлжалланган резисторларники ±5%; ±10%; ±20%, ўзгарувчанрезисторларники ±30% гача бўлади. Номинал сочилувчи қувват (PНОМ). Бу катталик резисторнинг ўз параметрларини белгиланган чегараларда сақланган ҳолда муайян ишлатиш шароитида узлуксиз электр юкламада узоқ вақт сочиб туриши мумкин бўлган максимал қувватни билдиради.

    Умумий максадларда қўлланиладиган ўзгармас резисторлар. PНОМ (Вт) қийматлари 0,01; 0,025; 0,05; 0,125; 0,25; 0,5; 1; 2; 5; 8; 10; 16; 25; 50; 75; 100; 160; 250; 500 қаторидан танланади. Одатда, номинал сочилиш қуввати қанча катта бўлса, резисторлар ўлчами ҳам шунча катта бўлади. Чегаравий иш кучланиши (UЧЕГ). Резисторнинг чиқиш симларига қўйилган электр параметрларини бузмайдиган максимал йўл қўйилган кучланиш чегаравий иш кучланиши дейилади. Бу катталик, одатда, нормал иш шароити учун берилган бўлиб, резистор узунлиги, спиралсимон кесим қадами, атроф – муҳит температураси ва босимига боғлиқ. Температура қанчалик юқори ва атмосфера босими қанчалик паст бўлса, резисторнинг иссиқдан ёки электрдан бузилиш ва ишдан чиқиш эҳтимоли шунча ката бўлади.







    Қаршиликнинг температура коэффициенти (ҚТК). Бу параметр резистор қаршилигининг атроф – муҳит температураси 10C га ўзгаргандаги нисбий ўзгаришини кўрсатади ва 1/0C ларда ифодаланади: ҚТК =ΔR /(R0 Δt) бу ерда: ΔR – резистор қаршилиги (Ом) нинг (0С) температура диапазонида абсолют ўзгариши; R0 – резисторнинг нормал температурадаги қаршилиги (Ом); t – резисторнинг чегаравий ишлатиш температураси (0C).


    Download 369,99 Kb.
    1   2   3   4




    Download 369,99 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Қаршиликларнинг асосий параметрлари Номинал қаршилик (

    Download 369,99 Kb.