|
Kompyuter injiniringgi fakulteti telekommunikatsiya injiniringgi kafedrasi elektronika va sxemalar fanidan
|
bet | 4/4 | Sana | 18.05.2024 | Hajmi | 369,99 Kb. | | #243299 |
Bog'liq Mustaqil ish S. Rasulov ELEKTRONIKA VA SXEMALAR 2-2Ўзгарувчан резисторлар. Радиоэшиттириш ва телевизион аппаратларда овоз баландлигини, тембрни, равшанликни, контрастликни, қаторлар ва кадрлар частотасини, телевизион тасвир ўлчамларини ростлагич сифатида ва бошқа мақсадларда умумий ишларга мўлжалланган ўзгарувчан резисторлардан фойдаланилади. Бундан ташқари бу резисторлар ишлаб чиқариш, тиббиёт ва бошқа махсус аппаратларда ўтаётган ток ёки олинадиган кучланишга боғлиқ бўлган параметрларни ростлаш учун хизмат қилади. Барча ҳолларда улар аппаратларни ишлатишда зарур бўлган ростлагич элементлар ролини бажарганлиги сабабли, улардан фойдаланишда қулай бўлишлик, қаршиликнинг у ёки бу қонун (чизиқли, логарифмик, экспоненциал) бўйича бир текис ўзгариши, ишончли бўлиши ва тузатиш ишларида тез алмаштириладиган бўлиши талаб этилади. Умумий ишларга мўлжалланган ростловчи ўзгарувчан резисторлардан ташқари, кўплаб ишлаб чиқарилган радиоаппаратларни созлаш ва ростлаш учун мосланувчи кичик ўлчамли резисторлар қўлланилади. Бу резисторлар, одатда, радиоаппарат қобиғининг ичига ўрнатилади ва индуктивлик созланиб ва
236
ростлангандан сўнг резисторлар ўқларининг ҳолати нитроэмал ёрдамида белгилаб (чеклаб) қўйилади. Шу йўл билан механик ва бошқа таъсирлар остида қаршилик ўзгаришининг олди олинади. Симли резисторлар. Симли резисторлар температурага нисбатан юқори барқарорликка ва термочидамлиликка эга. Бу резисторларнинг асосий камчилиги – қаршиликлари диапазонининг чекланганлиги (бир неча юз кОм ларгача) ва баҳоси нисбатан юқорилигидир. Композицион симсиз ўзгарувчан резисторлар. Бу резисторлар ўзига хос тузилишга эга. Бироқ якка ёки қўшалоқ конструкция, узгичли ва экранли ёки уларсиз, чиқиш учлари радиал ёки аксиал, бикр ёки эгилувчан, ўқи якка ёки қўшалоқ, ўқи қотириб қўйгичли ёки қўйгичсиз каби қўшимча белгиларнинг хилма – хиллиги бу резисторларнинг шакли ўлчамлари ва массасига кўра хилма – хил бўлган кўп сондаги турларининг мавжудлигига сабаб бўлди
|
| |