|
Kriptovalyutalar: tarixi va tasnifi
|
bet | 5/5 | Sana | 11.01.2024 | Hajmi | 18,96 Kb. | | #135065 |
Bog'liq Kriptovalyutalar tarixi va tasnifi-fayllar.orgКриптовалюталар курси. Криптовалюталар курси нефтга ҳам, олтинга ҳам боғлаб қўйилмаган. Айтайлик, Биткоин нархини оширадиган ягона омил – чекланган эмиссия ва талабнинг ортиши ёки камайиши: Биткоинлар миқдори чегараланган. Уни платина каби фойдали қазилма билан таққослаш мумкин – дунёда унинг миқдори чекланган ва уни сунъий равишда ишлаб чиқариб бўлмайди. Криптовалютанинг асосий устунлиги ҳам мана шундан иборат – уни қалбакилаштириб бўлмайди. Бироқ молиявий экспертлар бундай қўйилмалар рискли эканлиги ҳақида таъкидлашни давом эттирмоқда, кўплаб давлатлар эса аввалгидек, ўз расмий бозорларида криптовалюталар билан операцияларни таъқиқламоқда.
Криптовалютани қандай ишлаб топиш мумкин? ОАВда йил бошида чоп этилган криптовалюталар курси геометрик прогрессияда юқорилай бошлагани ҳақида бир қатор нашрлар ва янгиликлардан сўнг айримлар электрон пулда ишлаб топиш ҳақида ўйлана бошлади. Аниқроғи, уларни ишлаб топиш ва сотиш ҳақида. Криптовалютани уй шароитларида бир нечта усул билан ишлаб топиш мумкин: майнинг – мустақил ишлаб топиш, форжинг – майнерларни молиялаштириш, шунингдек, криптовалюталар биржаси орқали оддий сотиб олиш.
Криптовалюталар биржаси. Агар сиз нима қилиб бўлса-да, бир неча Биткоин ёки эфириумга эга бўлиш истагида бўлсангиз, бунда нимадир ишлаб олишни истасангиз, сиз тўғри биржага йўл олишингиз лозим. Криптовалюталар биржалари тахминан оддий биржалар билан бир хил тартибда ишлайди. Бу майдончаларда асосий фарқ шундаки, агар оддий биржага дамлар брокерларсиз йўл топа олмаса, криптовалюта биржасида савдоларда бошқаларни жалб қилмасдан иштирок этиш мумкин.
Криптовалюта айирбошлаш шахобчаси. Агар биржа сиз учун мураккаблик қиладиган бўлса, лекин сиз Биткоинни рублга ёки рублни Биткоинга алмаштириш фикридан қайтмасангиз, криптовалюта айирбошлаш шахобчасига мурожаат қилишингиз лозим. Бу жорий курс бўйича криптовалютани айирбошлашга имкон берадиган оддий сервислардир. Криптовалюта айирбошлаш шахобчасини танлашда шуни ёдда тутиш керакки, охирги пайтларда криптовалютага ихтисослашган фирибгарлар сони ортган. Шу сабабли айирбошлаш учун майдончани танлашга жиддий ёндашиш керак. Интернетда криптовалюта айирбошлаш шахобчалари рейтинглари ва улар ҳақида фикрларни осонлик билан топиш мумкин.
Криптовалюталар бозорининг ривожланишини қисқача равишда қуйидагича тавсифлаш мумкин:
Биткоин тушунчаси биринчи маротаба 2008 йилда Сатоси Накомото исмли киши номидан киритилган;
Биткоин асосида электрон занжир орқали маълумотлар узатиш технологияси – блокчейн ётади;
блокчейннинг турли элементлари ҳар хил компьютерларда сақланади ва уларнинг ҳақиқийлиги аниқ математик алгоритмлар орқали назоратчи органлар иштирокисиз тасдиқланиб туради;
2017 йил 1 августда Биткоин ишлаб чиқарувчилар унинг тезроқ ишлайдиган аналоги – Битcоин Cашни яратдилар.
Биткоиннинг криптовалюталар бозоридаги энг асосий рақобатчиси россия-канада дастурчиси томонидан 2013 йилда ишлаб чиқилган криптовалюта этҳериум ёки эфир ҳисобланади.
Криптовалюталар бозорининг ривожланишини 2000 йиллар бошида рўй берган “дотcом” лар бўйича катта қизиқиш ва унинг нима билан тугагани билан ҳам солиштиришимиз мумкин.
Bitcoinnig kelajaki bormi?
Bitcoinning kelajagi umidvor ko'rinadi. Dunyo bo'ylab tobora ko'proq mamlakatlar bitcoin operatsiyalarini qabul qila boshladilar. Ba'zi mamlakatlarda allaqachon bitkoinlar bilan ishlaydigan bankomatlar mavjud. Kelajakda, kriptovalyuta mashhurligi faqat o'sishni va'da qiladi va qancha ko'p bo'lsa, bitcoinlarda bitimlarni amalga oshirish osonroq bo'ladi.
http://fayllar.org
|
| |