|
Loyiha matni 55932-(55932)Bog'liq 2022-2026 ХТБ (1)project.gov.uz
20.01.2022
27
Т/р Чора-тадбирлар
Амалга ошириш механизми
Бажариш муддати Молиялаштириш манбаи
Ижро учун масъуллар
26. Мактаблар қурилиши жараёнининг
шаффофлигини таъминлаш.
1. Умумтаълим муассасаларини қуриш,
реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини
амалга оширишда 2022 йилдан бошлаб “Шаффоф
қурилиш” миллий ахборот тизими орқали тендер
танловларини фақат мактабларни қурилиш-
таъмирлаш ишларида тажрибага эга бўлган, ўтган
йилларда умумтаълим объектларни белгиланган
муддатларда, сифатли фойдаланишга топширган
пудратчи ва лойиҳа ташкилотлари ўртасида ўтказиш
тартибини жорий этиш.
Бунда, умумтаълим мактабларни қуриш,
реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашда
қатнашадиган пудратчи ташкилотлар “Шаффоф
қурилиш” миллий ахборот тизимида рейтинг олиш
жараёнида Халқ таълими вазирлиги томонидан
берилган тегишли тавсия асосида тендерларда
қатнашиш имкониятига эга бўлади.
Доимий
Қурилиш вазирлиги (Зокиров),
Халқ таълими вазирлиги
(Саидов), Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши,
Тошкент шаҳар ва вилоятлар
ҳокимликлари
2. Кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлмаган
умумтаълим мактабларини тегишли ҳужжатларини
тайёрлаш, биноларни техник ҳолатини
(зилзилабардошлик, яроқлилик ҳолатлари)
экспертизадан ўтказиш ҳамда ушбу мақсадларга
талаб этиладиган маблағларни молиялаштиришни
таъминлаш.
2022 йил
1 апрель
Давлат солиқ қўмитаси
ҳузуридаги Кадастр агентлиги
(Ф.Умаров), Молия вазирлиги
(Ишметов), Қурилиш вазирлиги
(Зокиров)
3. Тендер савдоларида ғолиб бўлган пудратчи
ташкилотлар томонидан мактабларда амалга
оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини
узлуксиз (24 соат) онлайн кузатиб бориш
имкониятини яратиш мақсадида объектга
видеокузатув камераларини ўрнатиш чораларини
кўриш ҳамда Халқ таълими вазирлигининг ахборот
тизимларига интеграция қилиш.
2022 йилдан
бошлаб
Қурилиш вазирлиги (Зокиров),
Молия вазирлиги (Ишметов),
Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши, Тошкент
шаҳар ва вилоятлар
ҳокимликлари
27. Умумтаълим мактабларини бирламчи спорт
анжомлари ва мусиқа чолғу асбоб-ускуналари
билан таъминлаш.
1. Ҳар йили умумтаълим мактабларини бирламчи
спорт анжомлари ва мусиқа чолғу асбоб-ускуналари
билан таъминлаш ҳамда эҳтиёжидан келиб чиқиб,
шахмат жиҳозлари ва кураш гиламлари билан
жиҳозлашнинг манзилли дастурини ишлаб чиқиш;
2. Манзилли дастурга асосан талаб этиладиган
маблағларни ажратиш, спорт анжомлари ва мусиқа
чолғу асбоб-ускуналари харид қилиш ва мактабларга
етказиш.
Ҳар йили
Давлат бюджети маблағлари
Халқ таълими
вазирлиги (Б.Саидов),
Молия вазирлиги (Т.Ишметов),
Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши, Тошкент
шаҳар ва вилоятлар
ҳокимликлари
|
| |