project.gov.uz
20.01.2022
2
тўртинчидан, Миллий ўқув дастури ишлаб чиқилиб, янги дастурга мос равишда
бошланғич синфлар учун
131 та янги авлод дарсликлари яратилди, ўқитувчилар ўз малакасини
ошириши учун “
Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформаси ишга туширилиб,
70
минг нафардан ортиқ ўқитувчиларнинг
малакаси янги методикалар асосида оширилди;
бешинчидан, 165 та янги мактаб қурилди,
2 482 та мактаб қайта реконструкция қилинди
ва таъмирланди. Натижада
337 мингга яқин ўқувчи ўрни яратилди.
Шу билан бирга, таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, тизимда ҳали-ҳамон бир қатор ечимини
кутаётган тизимли
муаммолар сақланиб қолмоқда.
Жумладан:
Тизим ходимлари айниқса ўқитувчиларнинг педагогик фаолиятига ноқонуний аралашув,
бошқа ташкилотлар, ота-оналар томонидан тазйиқ ўтказиш ҳолатлари учрамоқда.
Олий маълумотли 228 минг нафардан ортиқ педагоглар (45,5 фоиз) малака тоифасига, 40
минг нафар ўқитувчи (8,1 фоиз) олий маълумотга эга эмас.
Умумий ўрта таълим муассасаларининг фан ўқитувчилари ва мактаб директорлари
кадрлар захираси тизимли равишда шакллантириб бориш амалиёти такомиллаштириш талаб
этилади.
Ўқитувчиларнинг ўртача иш ҳақи реал сектор ва иқтисодий соҳаларга нисбатан паст
даражада қолаётган бўлиб, юқори малакали ўқитувчиларни муносиб рағбатлантириш механизми
тўлиқ йўлга қўйилмаган.
Ўқувчиларни бўш вақтларида қўшимча таълим ва кўникмаларга эга бўлишлари учун
мактабларда ва “Баркамол авлод” болалар мактабларида тўгаракларни йўлга қўйиш учун етарли
шароитлар яратилмаган.
Ҳозирда 729 та мактаб (7 фоиз) қувватига нисбатан 2 коэффициентдан юқори, 2 159 та
мактаб (21 фоиз) эса 1,5 дан юқори бўлиб, 6 921 та мактабда дарслар 2 навбатда ташкил этилган,
шу билан бирга аҳоли демографик ўсиш суръати юқорилиги сақланиб қолмоқда.
Республика бўйича мактабларда 2 245 та янги спорт зал, 4 867 та фаоллар зали, 3 013 та
ошхона мавжуд эмас ҳамда 7 881 та технология ва 4 626 та компьютер синфи хоналарида
ўқувчилар тўлақонли таълим олишлари учун етарли шароитлар яратиш лозим.
Мактаб ўқувчиларини билим ва кўникмаларини шакллантириш, уларни миллий ва
умуминсоний қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялаш, ўқитувчи касби нуфузини ва сифат
таркибини ошириш, имконияти чекланган болаларнинг тўлақонли таълим олиши, мактабларнинг
моддий-техник базасини яхшилаш ҳамда барча ўқувчиларга сифатли таълим олишлари учун тенг
имкониятлар яратиш мақсадида:
1. 2022—2026 йилларда Халқ таълими тизимини
ривожлантириш Миллий дастурини
(кейинги ўринларда -
Ривожлантириш дастури) амалга оширишда
умумий ўрта таълим