|
Loyiha matni 55932-(55932)Bog'liq 2022-2026 ХТБ (1)аттестациясини Давлат тест маркази томонидан имтиҳонлар шаклида ўтказиш тўғрисидаги
таклифлари маъқуллансин.
Давлат тест маркази (Каримов), Халқ таълими вазирлиги (Саидов) 2022 йил 1 майга
қадар Ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.
6. Белгилансинки,
2023 йил 1 сентябрдан бошлаб умумий ўрта таълим мактабларига ўқитувчи лавозимига
ишга қабул қилинишида фуқаролар белгиланган намунадаги маҳаллий ёки халқаро сертификатга
эга бўлиш талаби жорий қилинади.
Халқ таълими вазирлиги (Саидов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
(Ташкентбаев) 2022 йил 1 мартга қадар ҳар бир фан кесимида миллий ёки халқаро
сертификатларни ҳамда уларнинг тегишли даражаларини белгилаш бўйича қўшма қарор қабул
қилсин.
Халқ таълими вазирлиги (Саидов) икки ой муддатда умумий ўрта таълим муассасалари
ўқитувчиси лавозимига қўйилган малака талабларини қайта кўриб чиқиб, тасдиқласин.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов) уч ой муддатда педагогика
йўналишида кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари битирувчилари учун белгиланган
намунадаги маҳаллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиш талабини киритсин.
Молия вазирлиги (Ишметов), Халқ таълими вазирлиги (Саидов) 2022 йил 1 июнга қадар
ҳар бир фан кесимида белгиланган талабдан юқори даражада миллий ёки халқаро сертификатга
эга ўқитувчиларга қўшимча устамаларни белгилашни назарда тутувчи тартиб ишлаб чиқсин.
7. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев), Давлат тест
маркази (Каримов) 2022 йил 1 сентябрга қадар умумий ўрта таълим муассасаларида малака
тоифасига эга бўлмаган олий маълумотли ўқитувчиларнинг билим даражаларини аниқлаш бўйича
синовларни ўтказсин.
Белгилансинки,
тест синовларидан муваффақиятли ўтган ўқитувчиларнинг белгиланган тартибда тоифаси
оширилади;
тест синовлари натижасида қониқарсиз баҳоланган ўқитувчилар 2022/2023 ўқув йили
давомида “Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформаси орқали махсус малака
ошириш курсларидан (ўрнатилган тартибда) ёки нодавлат таълим муассасаларида ўтиши талаб
этилади;
малака ошириш курсларидан сўнг 2023 йил 1 декабрга қадар ўтказилган қайта баҳолаш
|
| |