project.gov.uz
20.01.2022
3
ривожланишдаги талабчанлигини ошириш ҳамда уларни ўз фанидан сертификациялаш;
умумий ўрта таълим муассасалари учун фан ўқитувчилари
ва раҳбар
кадрлар миллий захирасини шакллантириш, илғор мактаб директори, идеал
ўқитувчи мезонларини белгилаш;
боланинг
таълими ва тарбиясида оила, айниқса ота-оналарнинг масъулиятини
ошириш, масъулиятли ота-онанинг хислат ва фазилатларини белгилаш,
ўқувчиларни
миллий ва
умуминсоний қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялаш;
мактаб таълимига энг илғор халқаро тажрибаларни олиб кириш мақсадида
Миллий ўқув
дастурини ҳамда унга мос равишда
маҳаллий ва хорижий муаллифлар томонидан яратилган
дарсликларни амалиётга жорий қилиш;
тизимда барча
маълумот алмашинуви жараёнларини, фақатгина Халқ таълими
тизимини бошқаришнинг ягона дастурий мажмуаси (ERP) орқали амалга оширилишини ҳамда
инсон фактори аралашувини минималлаштиришни таъминлаш;
ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ўқувчиларнинг қизиқишлари
асосида уларни
замонавий касбларга йўналтириш тизимини яратиш;
мактабларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва соғлом
овқатланиш тизимини
йўлга қўйиш;
имконияти чекланган болаларни таълим тизимига интеграциясини кучайтириш ҳамда