|
Loyiha matni 55932-(55932)Bog'liq 2022-2026 ХТБ (1)project.gov.uz
20.01.2022
13
қўйилмалар параметрлари, тасдиқланган манзилли рўйхатлар ва уларнинг прогноз қувватларига
ўзгартиришлар киритиш;
белгиланган вазифаларни амалга оширмаган масъул давлат ва хўжалик бошқаруви
органлари, ҳокимликларга тегишли тақдимномалар ва талабномалар киритиш;
Мазкур Фармонда юклатилган вазифалар бўйича сусткашликка йўл қўйган масъуллар
бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифлар киритиш.
31. Молия вазирлиги (Ишметов) Миллий дастурда белгиланган тадбирларни амалга
ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун тегишли маблағларни 2022 йилдан бошлаб
Давлат бюджети параметрларида назарда тутиб борсин.
32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига
5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
33. Халқ таълими вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда
икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва
қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
34. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар
этиб Республика Комиссияси белгилансин.
Фармон ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар
фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири
А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.Мирзиёев
project.gov.uz
20.01.2022
14
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
____ йил
“__”_________даги
ПФ-______-сон
Фармонига
1-ИЛОВА
2022-2026 йилларда Халқ таълими тизимини ривожлантириш Миллий дастурини амалга ошириш бўйича
ЙЎЛ ХАРИТАСИ
Т/р Чора-тадбирлар
|
| |