• 2022 йил якунига қадар
  • Loyiha matni 55932-(55932)




    Download 1,22 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet11/75
    Sana21.02.2024
    Hajmi1,22 Mb.
    #159842
    1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   75
    Bog'liq
    2022-2026 ХТБ (1)

    2022 йил 1 июлга қадар ўқувчиларни бўш вақтларида қўшимча таълим ва кўникмаларга эга
    бўлишлари учун мактабларда ва “Баркамол авлод” болалар мактабларида долзарб тўгаракларни
    йўлга қўйиш бўйича беш йиллик дастурни киритсин.
    Бунда:
    умумий ўрта таълим мактаблари ва “Баркамол авлод” болалар мактабларида замонавий
    тўгарак фаолиятини йўлга қўйиш ва тўгарак раҳбарлари малакасини ошириш тизимини
    такомиллаштириш бўйича концепция ишлаб чиқиш;
    маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан халқаро тадбирларда ғолиб бўлган тўгарак
    аъзоларини рағбатлантириш тизимини жорий этиш;
    хорижий экспертларни жалб этган ҳолда “STEAM – таълим” ўқув дастурлари, тўгарак
    турлари бўйича ўқувчиларнинг касб-ҳунар эгаллашларини назарда тутувчи ўқув дарсликлар, ўқув-
    қўлланмалар ва кўргазмали воситалар ишлаб чиқиш ҳамда тўгарак раҳбарлари учун қисқа
    муддатли ўқувлар ташкил этиш;
    умумий ўрта ва олий таълим муассасаларининг профессор ва ўқитувчиларини “Баркамол
    авлод” болалар мактабларига тўгарак раҳбарлари сифатида соатбай ишга жалб этиш тизимини
    жорий этиш;
    “Баркамол авлод” болалар мактаблари ходимлари ва тўгарак раҳбарларининг иш ҳақини
    2022-2023 йилларда икки босқичда базавий тариф ставкаларини 150 фоизга ошириш;
    2023-2027 йилларга мўлжалланган умумий ўрта таълим мактабларидаги тармоқ
    тўгаракларини жиҳозлаш ҳамда “Баркамол авлод” болалар мактабларини замонавий кўринишга
    эга бўлиши учун реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш параметрларини
    ишлаб чиқиш назарда тутилади.
    21. Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов) 2022-2023 йиллар давомида таълимни
    рақамлаштириш, хусусан, ягона онлайн таълимни жорий қилиш, ўқувчиларни билим ва
    кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ахборот тизимлари ҳамда электрон таълим
    ресурсларини (контент) ишлаб чиқсин.


    project.gov.uz
    20.01.2022
    10
    22. Молия вазирилиги (Ишметов), Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (Воитов), Халқ
    таълими вазирлиги (Б.Саидов) умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари учун ахборот-
    коммуникация технологиялари инфратузилмасини яратиш чораларини кўрсин.
    Бунда:
    мактабларни тўлиқ замонавий компьютер синфлари билан таъминлаш учун молиявий
    манбаларини аниқлаш, харид қилиш ва мактабларга етказиш;
    ҳар йили маънан эскирадиган компьютерларни (20 фоиздан кам бўлмаган) янгилаб
    бориш;
    ўқитувчиларга таълим бериш жараёнида АКТни кенг жорий этишни йўлга қўйиш
    мақсадида, аниқ ва табиий фанлар ўқитувчиларини компьютерлар (ноутбук) билан таъминлаш;
    Ҳар ўқув йили бошида “Президент совғаси” сифатида 5-синфга ўтган ўқувчиларнинг
    барчасини замонавий компьютер (ноутбук/нетбук) билан таъминлашни назарда тутилсин.
    23. Адлия вазирлиги (Давлетов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов),
    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат
    инспекцияси (Ташкенбаев), Давлат тест маркази (Каримов), Молия вазирлиги (Ишметов), Давлат
    персоналлаштириш маркази (Ташходжаев), Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов), Давлат солиқ
    қўмитаси (Кудбиев), Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (Умаров), Хорижий
    тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги (Обидов) билан биргаликда 2022 йил якунига
    қадар:
    Халқ таълими тизимини бошқаришнинг ягона дастурий мажмуаси (ERP)да вазирлик ва
    идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси орқали шакллантириладиган
    маълумотларини интеграция қилсин ҳамда тегишли маълумотларнинг долзарблиги, тўлақонлиги
    ва ҳаққонийлигини таъминласин;
    янгиланган маълумотларни реал вақт режимида олиш имкониятини яратсин.
    24. Қуйидагилар:
    2022-2026 йилларда умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим мактабларини янгидан
    қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳисобидан янги ўқув бинолари барпо этиш
    ва уларни жиҳозлашнинг асосий параметрлари 3-илова мувофиқ;
    2022-2026 йилларда умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим мактабларини
    инфратузилмасини яратиш ва уларни мебель, лаборатория ускуналари, техникалар билан
    жиҳозлашнинг параметрлари 3а-илова мувофиқ тасдиқлансин.
    Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев), Молия
    вазирлиги (Ишметов), Қурилиш вазирлиги (Зокиров),
    Халқ таълими вазирлиги (Саидов) 3 ва 3а- иловаларида белгиланган параметрлар асосида ҳар
    йили шакллантириладиган Манзилли рўйхатларни ишлаб чиқсин.
    Бунда, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим мактабларини янгидан қуриш,
    реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш Инвестиция дастури асосида Давлат бюджети
    маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
    25. Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги
    ҳамда алоқадор вазирлик идоралар билан биргаликда доимий равишда жами жалб қилинадиган
    халқаро молия институтлари ҳамда ташкилотлари маблағларининг 5 фоиздан кам бўлмаган



    Download 1,22 Mb.
    1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   75




    Download 1,22 Mb.
    Pdf ko'rish