|
Loyiha matni 55932-(55932)Bog'liq 2022-2026 ХТБ (1)project.gov.uz
20.01.2022
8
касб-ҳунар мактаби, техникум ёки олий таълим муассасасига ўқишга кирмаганларни
тизимдаги ташкилотларга (Қўриқлаш хизмати, Жамоат тартибини сақлаш, кинология ва бошқа)
ишга жойлашишида;
касб эгаллаш истагидагиларни “Ишга марҳамат” мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш
марказлари ва масканларида касб-ҳунарга ўқитилишида кўмаклашсин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия
вазирлиги, ҳамда Халқ таълими вазирлиги 2022 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури
доирасида Республика ўқув-тарбия муассасаларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш,
зарур ускуналар, компьютер, ўқитишнинг техник воситалари, инвентарь билан таъминлаш ва
моддий-техник базасини янада мустаҳкамлашни назарда тутсин.
18. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
ҳокимликлари:
доимий равишда умумтаълим мактабларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш
ҳамда уларни инфратузилмасини яхшилаш чораларини кўрсин;
умумтаълим мактаблари раҳбар ва педагогларнинг мамлакатимизда таълим тизимида
амалга оширилаётган ислоҳотларни, соҳада жорий қилинаётган янгиликларни янада кенгроқ
тарғиб этиш, касбий ва шахсий ривожланишлари учун керакли бўлган маълумотларни
олишларига имкониятларни кенгайтириш, ўқувчиларнинг билими ва тафаккурини ошириш
мақсадида халқ таълими йўналишидаги босма нашрларни умумтаълим мактабларига етказиб
беришни таъминласин.
19. Белгилансинки:
а) умумтаълим мактаблари юқори малакали ўқитувчиларининг иш ҳақи босқичма-босқич
ошириш тизими йўлга қўйилади.
Бунда:
2023 йил 1 январдан бошлаб олий тоифали ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларини
100 фоизга, биринчи тоифали ўқитувчиларнинг эса 50 фоизга;
2023 йил 1 сентябрдан бошлаб олий тоифали ўқитувчиларнинг базавий тариф
ставкаларини 50 фоизга, биринчи тоифали бўйича 50 фоизга;
|
| |