Loyiha matni 55932-(55932)




Download 1,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/75
Sana21.02.2024
Hajmi1,22 Mb.
#159842
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   75
Bog'liq
2022-2026 ХТБ (1)

project.gov.uz
20.01.2022
11
қисмини умумтаълим мактабларининг моддий-техник базасини ривожлантириш ҳамда
мактабларни қурилиш-таъмирлаш ишларини ташкил қилиш учун жалб қилинишини таъминласин.
26. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб
умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш тизимини
жорий этилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Бунда,
1-4-синф ўқувчилари учун давлат бюджети ҳисобидан кейтеринг усулида овқатлантириш
тизими ташкил этилсин.
Кейтеринг ташкилоти томонидан соғлом овқатлантиришни ташкил этишда санитария
қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши, ошхона ходимлари томонидан
санитария-гигиена тадбирлари бажарилишини назорат қилиш Санитария-эпидемиологик
осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг тегишли ҳудудий бошқармаси томонидан
амалга оширилcин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар
Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда кейтеринг хизматини ташкил этиш учун
2022 йилда 200,0 млрд сўм маблағни ажратсин, 2023 йилдан бошлаб эса ҳар йили Ўзбекистон
Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
Халқ таълими вазирлиги (Саидов), Молия вазирлиги (Ишметов) тажриба-синов
жараёнларидан келиб чиқиб, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб бошқа ҳудудларда бошланғич синф
ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш тизимини татбиқ этиш бўйича таклифларни
Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
27. Белгилаб қўйилсинки,
а) Халқ таълим муассасаларининг бино-иншоотлари, ер участкалари ушбу соҳадан
ташқари бошқа мақсадлар учун юридик ва жисмоний шахсларга берилиши тақиқланади;
б) Халқ таълим муассасалари бино-иншоотлари ва ер участкаларини уларни жойлашган
ҳудуднинг камида 5 йиллик демографик кўрсаткичларини инобатга олиб, халқ таълими
вазирининг розилигини олган ҳолда, сотиш ёки инвестиция киритиш шарти билан бериш тартиби
белгиланади;
в) Халқ таълими вазирлигига халқ таълими муассасалари ер майдонлари ва бино-
иншоотларини хатловдан ўтказиб, келгусида фойдаланишга эҳтиёж мавжуд бўлмаганларни
танлов асосида тадбиркорлик субъектларига янги мактаб қуриш, қўшимча ўқув биноси қуриш,
мукаммал таъмирлаш шарти билан бериш ҳуқуқи берилади;
г) Халқ таълими тизимида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш орқали таълим
муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган маблағлар бўйича
давлат бюджети юкини камайтириш учун халқ таълими муассасаларининг бюджетдан ташқари
маблағларининг 80 фоизи балансда сақловчига, 10 фоизи Давлат активларини бошқариш
агентилигига, 10 фоизи маҳаллий бюджет даромадига йўналтирилади.
28. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 мартдан бошлаб:
халқ таълими тизимидаги таълим муассасалари раҳбарларига бюджетдан ташқари
маблағларини мустақил (марказлаштирилган
молия-бухгалтерия хизматларидан узилган ҳолда) тасарруф этиш ҳамда фойдаланиш ҳуқуқини
берилади;



Download 1,22 Mb.
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   75




Download 1,22 Mb.
Pdf ko'rish