|
Loyiha matni 55932-(55932)Bog'liq 2022-2026 ХТБ (1)project.gov.uz
20.01.2022
12
халқ таълими тизимидаги таълим муассасалари ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари
маблағлари ҳисобидан, истисно тариқасида, ходимларга тўланадиган иш ҳақи даромад солиғи
ҳамда ягона ижтимоий солиқдан озод этилади;
бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан таълим муассасалари ва ташкилотлари
эҳтиёжига зарур бўладиган товар ва хизматларни базавий ҳисоблаш миқдорининг
100 бараваригача тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширилади.
29. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ
таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари раҳбарлари, туман (шаҳар)
халқ таълими бўлимлари, шунингдек, Вазирликка идоравий мансуб бошқа ташкилотлар ва
муассасалар бошлиқлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан тўла мустақиллиги ва фақат
Халқ таълими вазирлигига бўйсуниши белгиланганлигига қатъий риоя қилинсин.
30. Мазкур Фармон билан халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича белгиланаётган
вазифалар бўйича ишларни ташкил этиш ва ижросини таъминлаш мақсадида Республика
комиссияси таркиби (кейинги ўринларда – Комиссия) 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Комиссиянинг (Арипов, Саидов) асосий вазифалари этиб мактабларни ривожлантириш
миллий дастурида белгиланган вазифалар ижросини назорат қилиш, таълим ва тарбия сифатига
бевосита ва билвосита таъсир қилиши мумкин бўлган масалаларни кўриб чиқиш, масъулларнинг
ҳисоботини эшитиб бориш ҳамда жойлардаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича тегишли
вазирлик ва идораларга, маҳаллий ҳокимлик органларига кўмак бериб бориш белгилансин.
Белгиланган вазифаларни сифатли ва тўлақонли амалга оширилишини таъминлаш
мақсадида, Комиссияга қуйидаги ваколатлар берилсин:
педагогика соҳасидаги олий ўқув юртларининг қабул квоталарини якуний келишувини
амалга ошириш;
мактабдаги маънавий муҳит, директорларнинг масъулияти бўйича тегишли ўрганишларни
амалга ошириш ҳамда зарур чораларни белгилаш;
жойларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигига қаратилган ўрганишлар бўйича
ҳудуд сектор раҳбарлари ҳамда маҳаллий масъул раҳбарларга тегишли вазифаларни белгилаб
бориш;
жиноятчиликка қарши кураш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш бўйича мактабларга
тегишли вазифаларни белгилаб бориш;
янги уй-жой массивларида мактаб инфратузилмасини яратилишини назорат қилиш;
халқ таълими тизимидаги бино-иншоотларнинг амалдаги техник ҳолати ҳисобга олган
ҳолда уларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг ҳар йилги
объектлар кесимида манзилли дастурларини тасдиқлаш;
республика бюджетидан марказлашган тадбирлар учун ажратилган маблағлар бўйича
тасдиқланган параметрларига ўзгартиришлар киритиш, қайта тақсимлаш;
соҳани ривожлантириш учун режалаштирилган дастур ва тадбирларни амалга оширишда
уларга ажратилган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланилиши бўйича қарорларни қабул
қилиш;
қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш учун ажратилган капитал
|
| |