• 47 фоиздан 52 фоизга
  • Loyiha matni 55932-(55932)




    Download 1,22 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet1/75
    Sana21.02.2024
    Hajmi1,22 Mb.
    #159842
      1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75
    Bog'liq
    2022-2026 ХТБ (1)



    project.gov.uz
    20.01.2022
    1
    NORMATIV-HUQUQIY HUJJATLAR LOYIHASINI ISHLAB
    CHIQISH VA KELISHISHNING YAGONA ELEKTRON
    TIZIMI
    Loyiha
    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ФАРМОНИ
    “2022 – 2026 йилларда Халқ таълими тизимини ривожлантиришнинг миллий дастурини
    тасдиқлаш тўғрисида”
    ID-55932 (V-1)
    Лойиҳа
    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
    ФАРМОНИ
    2022 – 2026 йилларда Халқ таълими тизимини ривожлантиришнинг Миллий
    дастурини тасдиқлаш тўғрисида
    Сўнгги йилларда мамлакатимизда умумий ўрта таълими соҳасида таълим-тарбия
    тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш, ўқувчиларда билим ва кўникмаларни
    шакллантириш, ўқитувчилар салоҳиятини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
    Шунингдек, таълим муассасаларида ташкил этилаётган маънавий-маърифий ишлар
    самарадорлигини ошириш орқали келажагимиз бунёдкорлари бўлган ёш авлодни ватанга садоқат,
    юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли бунёдкорлик ишларига дахлдор,
    мамлакатимизнинг эртанги кунига нисбатан қатъий ишонч руҳида тарбиялаш бугунги куннинг
    энг устувор вазифаларидан биридир.
    Зеро, агар моддий бойликлар ва иқтисодиёт жамиятнинг вужуди бўлса, маънавият унинг
    руҳи, ақл-заковати ва қалбидир.
    Хусусан, сўнгги 5 йиллик давр мобайнида умумий ўрта таълим тизимида бир қатор
    натижаларга эришилди:
    биринчидан, жамиятда ўқитувчиларнинг мавқеи ва обрўсини ошириш борасида халқ
    таълими ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларига тўлиқ барҳам берилди.
    Халқ таълими тизимидаги ходим ва педагоглар фаолиятидаги қоғозбозлик
    қисқартирилди,  хусусан, педагог учун ҳужжатлар сони еттидан биттага туширилди;
    иккинчидан, тоифага эга педагогларнинг салмоғи 47 фоиздан 52 фоизга, шу жумладан,
    олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар улуши 14,5 фоиздан 22,3 фоизга кўтарилди;

    Download 1,22 Mb.
      1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75




    Download 1,22 Mb.
    Pdf ko'rish