|
Loyiha matni 55932-(55932)Bog'liq 2022-2026 ХТБ (1)project.gov.uz
20.01.2022
100
қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
“давлат умумий ўрта таълим муассасалари ҳудудида ўрнатилган назорат камералари ва
биометрик идентификация тизимлари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар учун Ўзбекистон
Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ солинадиган
жарималар суммаларининг 50 фоизи;
йигирма еттинчи хатбошидаги “в” кичик банди ўзи кучини йўқотган деб топилсин.
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“6. Вазирликка, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотларга
ҳамда умумтаълим муассасаларига Вазирлик ҳузуридаги “Инновация, технология ва стратегия
маркази” давлат унитар корхонаси билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин,
ушбу шартномалар махсус ахборот порталида рўйхатдан ўтказилсин.”.
10 ва 12-бандларнинг бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.
10, 11 ва 12-бандлардаги “давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги келишув” сўзлари
тегишли келишикдаги “давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим” сўзлари билан
алмаштирилсин.
23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“Вазирликнинг марказий аппарати ва “Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига
техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш
бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 2а-
уйда жойлаштирилсин”.
1-иловада:
“Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш
маркази,” ва “Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси,” блоклари чиқариб ташлансин.
“Мактабдан ташқари таълим муассасалари” блокидан кейин “Халқ таълими ходимларини
рағбатлантириш жамғармаси” блоки билан тўлдирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада
кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 22 апрелдаги ПҚ–4296-сон
қарорининг 6-банди “чин етимлар” сўзларидан кейин “, шунингдек, 2021/2022 ўқув йилидан
бошлаб SOS — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари, шунингдек,
васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар (йигирма беш ёшга
тўлмаган)” сўзлари билан тўлдирилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларига тест
синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги 2019 йил 14 майдаги ПҚ–4319-сон қарорининг 2-банди қуйидаги мазмундаги
тўртинчи-олтинчи хатбошлари билан тўлдирилсин:
“тест синови топшириқлари давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида
тузилади;
тест синови материалларининг маъно-мазмуни умумий ўрта таълим тизимидаги
фанларнинг ўқув дастурларига мослаштирилади;
абитуриентларнинг назарий билимларни ўзлаштириш даражаси билан бирга мантиқий
|
| |