Loyiha matni 55932-(55932)




Download 1,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/75
Sana21.02.2024
Hajmi1,22 Mb.
#159842
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75
Bog'liq
2022-2026 ХТБ (1)

project.gov.uz
20.01.2022
102
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4860-сон
қарори билан тасдиқланган 2020 — 2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни
ривожлантириш Концепциясининг 6-бандининг ўн тўртинчи хатбошидаги “А. Авлоний номидаги
Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
институти” сўзлари “Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги халқ таълими
муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти” сўзларига
алмаштирилсин;
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги “Жамоат
хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-5077-сон қарорининг 2-банди қуйидаги
мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
“Ҳарбий ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш
йўналишида ўқув-тарбия муассасалари тарбиячиларининг малакасини ошириш ва қайта
тайёрлаш;”;
тўртинчи-олтинчи хатбошилари тегишинча бешинчи-еттинчи хатбошилари деб
ҳисоблансин.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги
ПҚ-5168-сон қарори билан тасдиқланган Юридик хизмат кўрсатиш марказлари тўғрисидаги низом
қуйидаги мазмундаги 2
1
-банд билан тўлдирилсин:
“2
1
. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда уларни
фарзандликка ёки васийликка (ҳомийликка, патронатга) олган фуқароларга Марказлар томонидан
бепул юридик хизмат кўрсатилади.”.
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги “ўзбекистон
Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги
босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5117-сон қарорининг 5-бандида
а) «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос
даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар (инглиз, француз, немис,
испан, итальян, рус, араб, хитой, япон, корейс, турк) ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф
ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилсин
б) «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг камида С1
даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга хорижий тиллар (инглиз,
француз, немис, испан, итальян, рус, араб, хитой, япон, корейс, турк) ўқитувчилари аттестация
жараёнида малака синови учун максимал балл билан баҳоланиб, хорижий тил модули бўйича
синовдан озод этилсин. Бунда, мазкур сертификатни олиш муқобил малака ошириш шакли
сифатида тан олинсин;
17.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 майдаги ПҚ-5124-сон қарори
билан тасдиқланган Соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни тезлаштириш
бўйича Йўл харитасининг 21-позицияси чиқариб ташлансин.
18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумтаълим фанларини билиш
даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 646-сонли Қарорининг



Download 1,22 Mb.
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75




Download 1,22 Mb.
Pdf ko'rish