• Инерт газ ёки сув буғи таъсирида десорбция қилиш.
  • Абсорберга иссиқлик бериш йўли билан ютилган газни ажратиб олиш.
  • М у н д а р и ж а саҳифа бети




    Download 1,04 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet3/7
    Sana17.12.2023
    Hajmi1,04 Mb.
    #121186
    1   2   3   4   5   6   7
    Bog'liq
    Сагидуллаев Асадбек МДЭА Десорбер

    ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁННИНГ 
    АСОСИЙ ҚУРИЛМАСИ 
    ТАВСИФИ 


    16
    ДЕСОРБЦИЯ 
    Абсорбердан чиқиб кетаётган суюқ ютувчи таркибидаги эриган газларни 
    ажратиб олиш жараёни десорбция деб аталади. Десорбциянинг асосий мақсади 
    ишлатилган абсорбентни регенерация қилиш ҳамда ютилган газни ҳайдаш ёки 
    ректификация усули билан ажратиб олишдан иборатдир. Саноатда десорбциянинг 
    турли усуллари қўлланилади. Аралашманинг табиатига кўра десорбциянинг у ёки 
    бошқа усули танлаб олинади. Суюқликда ютилган компонент қуйидаги усулларда 
    десорбция қилинади: 1) инерт газ ёки сув буғи ёрдамида ажратиб олинади;
    2) абсорбентга иссиқлик бериш билан ажратиб олинади; 3) абсорбция жараёнидан 
    кейин абсорбентнинг босимини камайтириш натижасида ажратиб олинади. 
    Инерт газ ёки сув буғи таъсирида десорбция қилиш. Бу усулда 
    ютилган газни десорбция қилиш учун инерт газ ёки сув буғи ишлатилади. Бунда 
    инерт газ ёки сув буғи суюқлик билан бевосита бир-бирига таъсир қилади. 
    Тақсимланаётган компонентнинг парциал иш босими суюқлик устидан десорбция 
    қилинаётган агент босимига қараганда юқори бўлгани учун бу компонент 
    суюқликдан газ оқимига ёки сув буғига ўтади. Ютилган газни суюқликдан ажратиб 
    олиш учун десорбция жараёни инерт газ ва сув буғи таъсирида қарама-қарши 
    йўналишда насадкали колонналарда олиб борилади. Инерт газ сифатида ҳаво 
    ишлатилади, ютилган газ эса у билан аралашиб кетади. Бундай десорбция усули газ 
    аралашмасидан ажратиб олинган компонент бошқа мақсадларда ишлатилмаган 
    ҳолларда қўлланилади. 
    Абсорберга иссиқлик бериш йўли билан ютилган газни ажратиб олиш. 
    Десорберга иссиқлик берилганда, масалан, у сув буғи билан иситилганда, суюқликда 
    десорбция қилинаётган компонент билан абсорбентнинг ҳам бир қисми 
    буғланади. Ҳосил бўлган аралашмалардан керакли компонентни ажратиб олиш учун 
    ректификация усули қўлланилади. 

    Download 1,04 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7




    Download 1,04 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    М у н д а р и ж а саҳифа бети

    Download 1,04 Mb.
    Pdf ko'rish