Май 2021 10-қисм Тошкент май 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot», 2021. 202 б




Download 3,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet188/194
Sana29.09.2024
Hajmi3,67 Mb.
#272877
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   194
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 1 qism

Май 2021 10-қисм
Тошкент
- ўқитишга зарур бўлган ҳолларда тузатишлар киритиш[3].
Юқорида очиб берилган ўқитишнинг ҳамма тамойиллари бир – бири билан ўзаро боғлиқ 
бўлиб, ўқитиш жараёнида бирга қўлланиши мумкин. Ўқув жараёнида уларнинг бирортаси 
бузилса, бошқасини амалга ошириш қийинлашади. Дарс орқали диққатни ва нутқни 
ривожлантиривчи сўз ўйини ва машқлардан кўпроқ фойдаланиш дарсни смарадорлигини 
янада такомиллаштиради хамда ўқувчиларни дарсга бўлган қизиқишларини юксалтиради.
Масалан: “Ақл чархи” ўйини ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятларини 
ривожлантиради, нутқ равонлашади, тез ва тўғри жавоб бериш қоблияти шаклланади.
Ўйинда синф ўқувчилари икки ёки учта гуруҳларга бўлиниб иштирок этади, биринчи 
ўқувчи мавзуга доир терминлардан бирини айтади. Иккинчи ўқувчи биринчи ўқувчи айтган 
терминни қайтаради ва ўзи ҳам битта термин қўшиб айтади. Учинчи ўқувчи аввалги иккита 
терминни қайтаради ва битта термин қўшиб айтади. Яна биринчи ўқувчига навбат келади, 
у ҳам аввалги учта терминни қайтаради ва ўзи битта термин қўшиб айтади. Қайси ўқувчи 
адашиб кетса ёки айтилган терминларга қўшиб термин айтмаса ўйиндан чиқади. Ўйин шу 
тариқа давом этади. Ўйиннинг қоидаси:
Спорт турларини айтинг:
1- ўқувчи: футбол
2- ўқувчи: футбол – волейбол
3- ўқувчи: футбол – волейбол – баскетбол
4- ўқувчи: футбол – волейбол – баскетбол – гандбол
5- ўқувчи: футбол – волейбол – баскетбол – гандбол – стол тенниси
6-ўқувчи: футбол – волейбол – баскетбол – гандбол – стол тенниси ва бошқалар. 
Ўйин шу тариқа давоб этади ва ғолиб чиққан каманда ўқитувчи томонидан тақдирланади.
Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия дарсларини яна бир муҳим томони 
шундаки ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлигини ҳар томонлама шакллантиришда 
ва жисмоний тарбиянинг талабларини амалга оширишда. Айниқса, бошланғич синф 
ўқувчиларида дарсларни ташкил этишда, жисмоний тарбия дарсларини талаб даражада 
олиб ва уларнинг қизиқишини тобора ортиб боришида жисмоний тарбиянинг талаблари ўз 
ўрига эгадир. Бу талаблар қуйидагилардан иборат:
• жисмоний тарбия дарсларига вазифалар аниқ қўйилган бўлиши керак;
• дарс услубий ва тарбиявий томондан тўғри ташкил этилиши;
• олдинги ўқитилган материалларни изчил давом эттириш ва айни пайтда
• маълум даражада келгуси дарснинг вазифасига боғлиқ бўлиши керак;
• ўқувчиларнинг ёши, жинси жисмоний тайёргарлик даражаси, сиёсатлилигини 
хисобга олган холда уларни жисмоний ривожланишига ижобий таъсир кўрсатувчи жисмоний 
машиқларни тўғри танлаш;
• жисмоний тарбия дарслари ўқувчилар учун қизиқарли бўлиши ва ўқув фаолиятини 
фаоллаштиришга хизмат қилиш керак;
• жисмоний тарбия дарсларида тарбиянинг бошқа турларини хам амалга ошириб 
бориш керак;
• жисмоний тарбия дарси ўқув кун тартибидаги бошқа фанлар билан мувофиқ олиб 
борилиши дарсга қўйиладиган асосий талаблардан ҳисобланади;
• дарс орқали диққатни ва нутқни ривожлантиривчи ҳаракатли ўйин ва машиқлардан 
кўпроқ фойдаланиш; [1]
Хулоса қилиб айтганда бу ўйин ўқувчиларнинг ўқиш мотивациясини оширишда асосий 
восита бўлиб ҳизмат қилади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Ф.Қ.Ахмедов., Ш.Ў.Атамуродов. Бошланғич синифларда жисмоний маданият дарс-
лари. Ўқув услубий қўлланма. Т:. - 2017 йил.
2. Ф.Қ.Ахмедов., Ш.Ў.Атамуродов. Бошланғич синфлар жисмоний тарбия назарияси ва 
методикаси. Ўқув қўлланма. Т:. - 2019 йил.
3. К.Махкамжонов., Ф.Хўжаев. Жисмоний тарбия. Т.:-“Ўзбекистон” - 2012 йил.


197

Download 3,67 Mb.
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   194




Download 3,67 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Май 2021 10-қисм Тошкент май 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot», 2021. 202 б

Download 3,67 Mb.
Pdf ko'rish