|
Май 2021 10-қисм Тошкент май 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot», 2021. 202 бBog'liq 10.Pedagogika yonalishi 1 qismМай 2021 10-қисм
Тошкент
КАСБИЙ МОТИВ ВА МОТИВАЦИЯ – ШАХС МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИНИНГ
САМАРАСИ ОМИЛИ.
Ш.Т.Лаханов
ИИВ Академияси 3 курс
курсанти
тел:+998977678297
laxanovshaxboz99@gmail.uz
Аннотация.
Мазкур тезисда шахснинг касбий йўналганлиги асосида уни йўналтирувчи
мотив ва мотивацияларининг аҳамияти шунингдек, хорижий олимлар томонидан мазкур
муаммонинг психологик талқини баён этилган
Калит сўзлар.
Касб, мотив, мотивация, касбий компетентлик, тобелик, эҳтиёжлар.
Касбий мотив ва мотивация муаммоси хориж психологлари томонидан кенг доирада
тадқиқ қилинган. Жумладан, касбий мотивлар борасида ЙЭ.А.Климов, В.А.Крутеский,
А.Н.Василкова, Э.Диси, В.Врум, М.В.Дмитрий ва бошқаларни киритишимиз мумкин.
Шахснинг иш фаолияти билан боғлиқ мотивацияларни 3 гуруҳга ажратиш мумки:;
Биринчиси - меҳнат фаолияти мотивлари,
Иккинчиси - касб танлаш мотивлари
Учинчиси-иш жойини танлаш мотивлари.
Аниқ фаолият эса барчасини жамланган ҳолда изоҳланади, яъни, бунда меҳнат
фаолияти мотивлари, касб танлаш мотивларининг шаклланиши, шунингдек, қолган иккита
мотив орқали эса иш жойини танлаш мотивлари ҳам юзага келади.
Меҳнат фаолияти мотивлари хилма-хил бўлиб, улар ўзига хос омиллар билан белгиланади:
Биринчи гуруҳ
омилларига жамоавий характернинг уйғониши билан боғлиқлари
киритилиб, бунда жамоага фойда тегишини англаш, бошқа инсонларга ёрдам бериш истаги,
меҳнат фаолиятида ижтимоий установканинг зарурлиги ва бошқаларга нисбатан тобеликни
ҳоҳламаслик каби мотивлар ҳисобланади.
Иккинчи гуруҳ
омиллари ўзи ва оиласи учун моддий маблағнинг орттирилиши, моддий
ва маънавий эҳтиёжларнинг қондирилиши учун пул ишлаб топиш мотивларидир.
Учинчи гуруҳ
га ўзини ўзи фаоллаштириш, ривожлантириш, ўзини намоён қилиш
эҳтиёжларининг қондирилиши ва бошқалар киради.
Маълумки, инсонлар табиатдан бирор бир фаолият билан шуғулланмасдан туролмайдилар.
Инсон нафақат истеъмолчи балки яратувчи бўлиб, яратиш жараёнида у ижоддан илҳом
олади. Бу гуруҳга мансуб мотив жамият томонидан эҳтиёжларнинг қондирилиши ва
бошқаларнинг ҳурматини қозониш билан боғлиқ. Мактаб ўқувчиларининг меҳнат тарбияси
ҳам шу мотив билан боғлиқ равишда шакллантирилади. Меҳнат фаолиятининг умумий
мотивлари юқорида айтиб ўтилганидек, аниқ касблар доирасида амалга ошади.
Ходим касбкорлигини баҳолаш. Касбий фаолиятнинг сўниши.
1.
Ходим касбий фаолияти баҳолаш мезонлари. Касбкорлик. Маълумки, агар касб тўғри
танланган бўлса, инсон учун меҳнат қувонч, ижодий илҳом манбаига айланади, бу эса шахс
учун ҳам, жамият учун ҳам фойдалидир.
Онгли касб танлаш ўсмирлар етарли даражадаги умумий ва касбий тайёргарликка эга
бўлган тақдирдагина мумкин бўлади. Ёшларни у ёки бу касбга мақсадли йўналтиришдан
аввал унинг шахсини ўрганиш лозим. Бунинг учун уни кузатиш, ўқувчининг мактабдаги,
жамоат жойларидаги, оила ва меҳнатдаги амалий ҳаракатларини таҳлил қилиш, сўровнома
ўтказиш, суҳбат, тест, интервю олиш мумкин. Касбга йўналтиришда турли касблар, уларга
қўйиладиган талаблар, бу касбни қаерда эгаллашлари мумкинлиги тўғрисида ўқувчиларга
маълумот бериш катта аҳамиятга эга.
Касб танлаш – жиддий ва масъулиятли ишдир. Ўз ҳаёт йўлини жиддий суратда белгилаб
олиш – осон иш эмас. Бунинг учун узоқ вақт махсус тайёргарлик кўриш талаб этилади.
Ўқувчиларнинг касб–ҳунарга лаёқатини ўрганиш учун уларнинг ақлий, жисмоний
қобилиятларини билиш, малака ва кўникмаларини ўрганиш лозим. Ишчи мутахассисларни
тайёрлаш ҳар доим ҳам жиддий масала бўлиб келган, чунки ишлаб чиқаришнинг
муваффақиятлари уларнинг малака даражасига боғлиқ бўлган. Барча ривожланган давлатлар
|
| |