Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
185
5. Quronov D., Mamajonov Z., Sheraliyeva M. – Toshkent: Akademnashr,
2010. – B. 138.
БАДИИЙ МАТНДА АРАБЧА ОЛИНМАЛАРНИНГ ЛИНГВОПОЭТИК
ХУСУСИЯТЛАРИ
Эҳсанова Муқаддамхон Иброҳимовна
Фарғона давлат университети тадқиқотчиси
Х асрнинг иккинчи ярмига келиб, тилшуносликда бадиий асар тилини
филологиянинг алоҳида соҳаси сифатида ўрганиш лозимлиги гапирила
бошлаган эди. Дастлаб мақолаларда, кейинчалик алоҳида тадқиқотларда бу
соҳанинг лингвопоэтика номи
остида ривожланиши айтилиб, предмети ва
вазифалари кўрсатиб берилди. Ҳозирги вақтга келиб, лингвопоэтиканинг
махсус таҳлил усуллари ишлаб чиқилди. Жаҳон ва ўзбек тилшунослигида
бадиий асарлар тилини, хусусан, ёзувчининг ғоявий-бадиий мақсадини
кўрсатишга
хизмат
қилдирилган
лисоний-нутқий
воситалар
кенг
ўрганилмоқда. Шу жиҳатдан олинма тил бирликлари ҳам ёзувчининг ғоясини
бадиий ифодалаш мақсадида бадиий матнга олиб кирилади. Мазкур лисоний
воситаларнинг поэтик хусусиятларини ўрганиш эса муҳим лингвопоэтик
вазифалардан ҳисобланади.
Ўзлашма ва олинмалар сўз, турғун бирикма, гап ҳамда микроматн
шаклида бўлади. Уларнинг ифодалайдиган маъно-мазмунлари шаклий
хусусиятларидан келиб чиқиб ҳам турлича тузилади. Сўз ва турғун
бирикмаларнинг маънолари умумийроқ характерда бўлади. Уларнинг олдида
аниқловчилари келиши билан маънолари конкретлаша бошлайди. Гап ва
микроматнларда мазмун уларнинг грамматик
тугалланганлигидан келиб
чиқиб, тугалроқ бўлади. Шунинг учун дарслик ва қўлланмаларда гапнинг
нисбий тугалланган фикрни ифодалаши қайд этилади. Ана шу фикрга монанд
равишда юқорида санаб ўтган тил бирликларининг стилистик хусусиятлари
ҳам ҳар хил бўлади. Шу фикрни давом эттириб, сўз, турғун ибора, гап ва
микроматнларнинг лингвопоэтик хусусиятлари ҳам ҳар хил бўлади, деб
айтишимиз мумкин.
Арабча ва форс-тожикча ўзлашмалар, олинмаларнинг бадиий матндаги
татбиқи – қўлланиши инглизча ва русча ўзлашма ва олинмаларникидан фарқ
қилади. Биз йиғган бадиий материалларда инглизча, немисча, французча,
русча ўзлашма ва олинма сўзлар учради, лекин бу
тилларга хос олинмалар
микроматн шаклида деярли учрамади. Биз ушбу бобнинг иккинчи ва учинчи
Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
186
фаслларида ўзбек тили билан анча аввал алоқага киришган араб ва форс-тожик
тиллари бирликларининг лингвопоэтик хусусиятларини кўриб ўтамиз.
Қуйидаги матнда муаллиф ўз қаҳрамони нутқида
аруз ўзлашмасини
арвуз шаклида қўллаш билан комик эффект яратган,
унда муаллифнинг
Баширжонга нисбатан сатирик кулгиси, ўта салбий муносабати намоён
бўлади:
Каримий сал наридаги дарахтдан битта сарғиш япроқни узиб олди,
хийла вақт унга хаёлчан тикилиб ўтирди.
-Хазон! – дея хўрсинди у ва ялт этиб Баширжонга қаради. – Гап бундоқ:
мен ёши ўтиб қолган бўлса-да, Элшод тахаллусли бир шогирдга эгаман.
Бармоқда мазаси бўлмаса-да, арузда қалами равонроқ...
Баширжон яна ҳаратланди: “Бармоқ” дегани нима бўлса экан? Яна
“арвуз” деди ҳам чоғи. Тавба, бу шоирларнинг тириги жуда қизиқ бўларкан-
да... ” (Н. Аминов, Ёлғончи фаришталар)
Бизнинг бадиий матнларни кузатишимиз натижасида шу маълум
бўлдики, модал муносабат билдирадиган аксар арабча ўзлашмалар исломий
руҳ билан йўғрилган бўлиб, ўзи ифодалайдиган маънони кучли ифодалайди.
Шу сабабли ёзувчи-шоирлар қаҳрамон нутқини поэтиклаштиради. Қуйидаги
гапдаги
иншолло –
худо ҳоҳласанинг синоними. Ойбек ўз қаҳрамонининг
ёшидан келиб чиқиб, унинг нутқида
иншоолло сўзини қўллайди. Шунингдек,
кучли истакни билдиради: [Шокир ота:] -
Қизим, аканг мард йигит эди,
номусли йигит эди. Номус билан, мардлик билан ўлди. У зулм илдизига болта
урди. Иншоолло, зулм дарахти қурийди. (Ойбек, Танланган асарлар)
Демак, арабча ўзлашмалар ҳам ўз қатлам сўзлари билан тенг даражадаги,
айрим ҳолатларда ундан ҳам юқорироқ поэтик вазифаларни бажаради. Бу
аслида арабча ўзлашмаларнинг ўз қатламдаги синонимига қараганда маъно
кўлами, модал белгилари ортиқлиги боғлиқ бўлиб, ўзбек тилига қабул
қилинишига ҳам шу сабаб бўлган. Агар арабча ўзлашма синоними билан маъно
ва баҳога кўра тенг бўлганда ўзбек тилига қабул қилинмаган бўлар эди. Биз
таҳлил қилган аксар ўзлашмалар модал маъноси, исломий руҳи кучлилиги
сабабли поэтик вазифадор бўлакка айланган.