Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
179
ДИАЛОГ ВА МОНОЛОГНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИГА
ДОИР
Мерганова Нигора Мамадодиловна
Фарғона давлат университети немис ва француз тиллари кафедраси
ўқитувчиси
Лингводидактикага оид адабиётларда оғзаки нутқ шаклан иккига
ажратилади:
диалогик нутқ (икки ёки бир неча
шахс томонидан бевосита
айтиладиган фикр алмашиш) ва
монологик нутқ (бир ёки бир гуруҳ
эшитувчиларга, айрим ҳолларда сўзловчининг ўзига қаратилган нутқий
мурожаат). Диалог - нутқ тури; икки ёки ундан ортиқ шахснинг бир бирига
қартилган нутқини ифодаловчи термин.
1
Диалог икки шахснинг бевосита
мулоқоти, яъни бир неча фикрлар занжиридан иборат шаклда рўёбга
чиқадиган жараёндир. Диалог ўз моҳиятига кўра тенг ҳуқуқли
суҳбатдошларнинг ўзаро фикр алмашиниш жараёни ҳисобланади.
Мазкур
жараён мантиқ қонуниятлари асосида шаклланиб бошқалар фикрини идрок
этиш эҳтиёжига зарурият қолдирмайди. Чет тил дарсида жуфтнутқнинг
қуйидаги турларини ўргатиш тавсия этилади:
Ахборот алмашиш мақсадидаги жуфтнутқ;
1. Режа жуфтнутқ (бирга фаолият кўрсатишни мўлжаллайдиган
жуфтнутқ)
2. Мунозара жуфтнутқ (фикр баён этиш бўйича жуфтнутқ)
2
Шунингдек, полилог (гуруҳнутқ), яъни икки ва ундан ортиқ
шахслар
иштирокидаги нутқ ҳам чет тилни ўргатишда алоҳида ўрин тутати. Бу нутқ
тури асосан юқори курс талабаларига ўргатилади, чунки полилог
жуфтнутқнинг кенгайтирилган шакли бўлиб, талабаларда чет тилда маълум
мавзулар юзасидан баҳс-мунозара
олиб бориш, танқидий фикрларни баён
этиш ва ўз фикрини ҳимоя қилиш каби малакаларни талаб этади.
Немис тилини мутахассислик сифатида ўрганувчи талабаларга кўпроқ
режа-жуфтнутқ, мунозара жуфтнутқ ва гуруҳнутқ ўргатилади. Режа-жуфтнутқ
ахборот алмашиш жуфтнутқ туридан шаклан ва мазмунан бироз мураккаблиги
билан фарқ қилиб, бирга фаолият кўрсатишни мўлжаллайди. Мазкур нутқ
шаклини 1 ва 2-босқич талабаларига ўргатиш мақсадга мувофиқдир. Бу нутқ
шаклига қуйидаги мисолларни келтиришимиз мумкин:
1
Р.Ғ. Сафарова Педагогика энциклопедияси. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент 2015 й.
2
Ж.Ж.Жалолов. Чет тил ўқитиш методикаси. Ўқитувчи. Тошкент 2012 й. 245-б.