Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
173
Масалан, ЎТИЛда фраземалар ромбик билан берилган, уларнинг
айримлари эса услубий (китобий, сўзлашув тили сингари) ҳаволалар билан
таъминланган. Жумладан,
“кўзи қаттиқ” фраземасининг “кишига тикилиб
қарайдиган, уялмайдиган, хаёсиз” маънолари кайд қилинган, шу билан бирга,
унга с. т. (сўзлашув тилига хос) деган хавола ҳам қўйилган (ЎТИЛ, 1, 411;
ЎТИЛ-5, 2, 446). Ш. Раҳматуллаев луғатида эса бу фразема қайд этилмаган. М.
Содиқова луғатида
“кўзи қаттиқ” фраземаси “у него наглые (бесстыдные)
глаза” деб таржима қилинган ва неодобр. (неодобрительно) деган белги
қўйилган (ҚЎРФЛ, 150).
Баъзан фраземаларнинг эмоционал-баҳо бўёғи луғатларда
уларни
изоҳлаш таркибига киритилади (бу ҳолат фраземанинг узуал, лисоний
хусусияти билан ҳам боғлиқ). Масалан, А. Ҳожиевнинг «Ўзбек тили
синонимларининг изоҳли луғати» да
“қазо қилмоқ” ибораси оддий
сўзлашувда, асосан катта ёшдаги кишиларга
нисбатан ва вафот этиш
вақтларида, уни бошқаларга хабар қилишда қўлланиши таъкидланган
(ЎТСИЛ, 242-243).
“Нобуд бўлмоқ” ибораси ҳам қўлланиш жиҳатидан. оддий
сўзлашувга хос, лекин у асосан гўдакларга нисбатан қўлланади. Энди бу икки
фраземанинг ЎТИЛ ва ЎТИЛ-5даги изоҳлари билан танишайлик:
“Қазо