Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
171
Фраземаларнинг услубий таснифи доирасига қуйидаги
долзарб
масалалар киради: услубий маъно ва унинг компонентлари, фраземаларни
услубий жиҳатдан фарқлаш мезонлари, ўзбек фразеологик системасининг
услубий қатламларини
белгилаш, фраземалар маънодошлиги ва уларнинг
услубий тармоқланиши ва бошқалар.
Сўзнинг семантик структурасини ўрганишга бағишланган ишларда
коннотациянинг икки тури ингерент коннотация ва адгерент коннотация ўзаро
фарқланади. Ингерент коннотация дейилганда сўз ёки ибора контекстдан
ташқари олинган ҳолатда уларга хос бўлган коннотатив маъно тушунилса,
адгерент коннотацияда сўз ёки иборанинг муайян контекстда ифодалайдигаи
нутқий коннотатив маънолари эътиборга олинади[1]. Шунинг учун биз ҳам
фраземаларнинг
услубий тавсифи, уларнинг семантик структурасини
ўрганишда ибора тил элементи сифатида ўз парадигматик қаторида олинганда
унга хос бўлган ингерент (лисоний) коннотатив маънони ва адгерент (нутқий)
коннотатив маънони фарқлашга ҳаракат қиламиз, чунки бу икки хил
коннотацияни
бир-биридан
фарқламасдан
туриб
ўзбек
тилидаги
фраземаларнинг семантик структурасини изчил ва асосли ўрганиб бўлмайди.
Маълумки, тилдаги барча бирликлар номинатив-мантиқий маъно билан
бирга услубий бўёқдорликка ҳам эгадир. Улар матнда ўзига хос «экспрессив
атмосфера билан ўралган» (В. В. Виноградов) бўлади. Бу ҳолат тилшуносликда
ҳозирга қадар турлича номланиб келинмоқда. Тил элементларига ирония,
тантанаворлик, ҳазил-мутойиба, ишонмаслик, шубҳа
каби услубий
нозикликларни юкловчи бундай ҳодисани номлашда олимлар “услубий бўёқ”,
“услубий тоналлик”, “коннотация” каби бир қанча терминлардан
фойдаланмоқдалар.
Биргина
“коннотация”
атамасининг
ўзи
ҳам
тилшуносликда ҳозирги кунга қадар ҳар хил таърифланаётир. Жумладан, О. С.
Ахманова, Н. М. Шанский, М. Тикоцкий каби таниқли олимлар коннотатив
элемент асосий маънога қўшимча тарзда юкланади, шунга кўра, у тил
бирликларининг семантик структурасига кирмайди, деб ҳисоблайдилар[2].
А. В. Кунин, С. Г. Гаврин, А. М. Мелерович сингари бошқа бир гуруҳ
фразеолог олимлар эса коннотацияни лексик ёки фразеологик маънонинг
таркибий қисми сифатида изоҳлайдилар. Э. С.
Азнаурова эса коннотацияни
объектив тил ҳодисаси деб қараш тарафдори сифатида кўринади [3]. Проф. Э.
Қиличевнинг талқинича, коннотатив маьно сўз семантикасидан денотатив
маьно ажратилгандан кейин ҳосил бўладиган айирмага тенгдир[4].
Фраземаларнинг эмоционал-экспрессив бўёқдорлигини аниқлашнинг
энг муҳим йўли уларни семантик-услубий ва контекстуал методлар асосида
синчиклаб ўрганиш, фраземаларнинг контекстдаги маъно қирраларини
белгилашдир. Аммо ЎТИЛда, янгидан тузилган беш жилдлик ЎТИЛ-5, проф.