Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
170
БАДИИЙ МАТНДА ИБОРАЛАРНИНГ УСЛУБИЙ ИМКОНИЯТЛАРИ
Рашидова Умида Мансуровна
Самарқанд давлат
университети, Мактабгача таълим кафедраси мудири,
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Аннотация: Ўзбек тилидаги фраземаларда кенг тарқалган услубий
функциялар умумий ва доимий характерга эга бўлиб, бадиий матнларда ҳам,
насрий матнларда реаллашади, улар фраземаларнинг ўзига хос, категориал
хусусиятлари билан бевосита алоқадордир. Бадиий асар тили ва услубини
тадқиқ этишга бағишланган айрим ишларда ҳам йўл-йўлакай тилнинг бошқа
тасвирий воситалари қатори фраземаларнинг услубий имкониятлари ҳақида
ҳам фикр юритилган. Мақолада фраземаларнинг услубий маънолари, уларнинг
услубий жиҳатдан фарқланиши, услубий тармоқланиши ҳамда улар
ўртасидаги маънодошлик ҳодисалари бадиий асарлардан олинган мисоллар
ёрдамида таҳлил қилинган.