Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
174
коннотация таркибига “эмоционаллик”, “экспрессивлик”, “баҳолаш” ва
“услубий бўёқдорлик”ни киритади[9].
Кўринадики, услубий маъно инсон онгининг экспрессив-баҳолаш
фаолияти маҳсули бўлиб, сўз ва фраземанинг тушунча ифодалаш хусусияти
билан узвий боғлиқдир. Сўз ва иборанинг денотатив ҳамда конотатив
маъноларга эга эканлиги уларнинг бадиий тасвирда асосий воситалардан бири
сифатидаги ролини белгилайди.
Шундай қилиб, бизнингча, “коннотация”, “услубий бўёқ”, “услубий
маъно” атамалари бир тушунчани, бир лисоний ҳодисани ифодалайди. Уларни
фразеологик услубийада маънодош атамалар сифатида қўллаш мумкин. Лекин
айрим услубшунослар бу атамалардаги фарқли томонларни аниқлашга ҳам
интилмоқдалар, лекин бундай интилишлар ҳозирча яхши натижа бераётгани
йўқ[10].
Маълумки, ўзбек тили луғат таркибида кенг истеъмолдаги сўзлар
миқдор жиҳатдан асосий қисмни ташкил этади. Бундай сўзлар, 26 мавзуий
гуруҳдан иборат бўлиб, кундалик турмушда кенг қўлланилиши, кўпчилик учун
тушунарли
эканлиги
ва
услубий
жиҳатдан
нейтраллиги
билан
ҳарактерланади[11]. Бу сўзларнинг
ана шундай услубий нейтраллиги, нейтрал
услубий бўёққа, ноль услубий маънога эгалиги уларнинг услубий тавсифи
учун хизмат қилади, чунки бу сўзлар юқори ёки кам (паст) услубий бўёққа эга
бўлган сўзларни ажратиш, белгилаш учун услубий фон вазифасини ўтайди.
Фраземалар орасида “услубий жиҳатдан нейтраллар”, яьни услубий
нолларнинг мавжуд бўлиши жуда камдан-кам учрайдиган ҳолат. Лекин бу
нарса айрим олимлар ҳисоблаганидек, “фразеологияда коннотатив злемент
доим маънонинг денотатив элементидан устун келади”[12], дейишга асос бўла
олмайди. Масалан, “
қош кўяман деб кўз чиқармоқ
”
, “ўн гулидан бир гули
очилмаган” сингари фраземаларда соф номинатив маьно коннотатив маъно
томонидан сиқиб чиқарилади, дейиш маъқул эмас. Буни қуйидаги матнлар ҳам
тўла тасдиқлайди:
“... ҳамма оғир сукутга толиб, қош кўяман деб кўз
чиқарганлигини ҳис этмоқда эдилар” (Ж. Абдуллахонов. Суиқасд).
“
У энди
йигирма уч ёшга кирган, ўн гулидан бир гули очилмаган бўлса ҳам, бошига эрта
тушган ташвишлар унинг оппоқ юзидан кулгичларини сўндирди” (Ҳ. Ғулом.
Мангулик).
Юқорида келтирилган дастлабки матнда
“қош қўяман деб кўз чиқармоқ”
фраземаси “яхшилик қиламан деган ҳолда ёмонлик қилиб қўймоқ” деган
коннотатив маъно (ЎТФЛ, 353) ифодаси учун хизмат қилмоқда.
Кейинги
матнда эса
“ўн гулидан бир гули очилмаган” фраземаси “ҳусн-жамоли
эндигина намоён бўла бошламоқ” коннотатив маъноси (ЎТФЛ, 331) учун
восита бўлган. Ёзувчи Б. Худойбергановнинг “Аёл армони” романидан
Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
175
олинган қуйидаги
парчада эса “қош қўяман деб кўз чиқариб қўймоқ”
фраземаси қизининг хурсандлик кайфияти отаси Улуғбекнинг ички
кечинмалари орқали ифодаланган:
“- Ойи, ойижон, суюнчи беринг! Мен ҳам
икки-уч кун ичида ишга тушиб кетадиган бўлдим! – дея Фарангиз ёш
болалардай югуриб уйга кириб кетди. “Қош қўяман деб, кўз чиқариб қўйдим,
шекилли” деб Улуғбек ўйлади ичида” (Б. Худойберганов. Аёл армони). Ёзувчи
Б. Худойбергановнинг “Қўйнимдаги қотил” романида
“ўн гулидан бир гули
очилмай” фраземаси икки марта қўлланган бўлиб, уларнинг ҳар иккаласи ҳам
бир аёл – эрининг қотили сифатида айбланаётган Зебохонга нисбатан аччиқ
киноя тарзида қўлланган. Дастлаб бу фразема Зебохонни қотилликка ундаган
Тўлғоной томонидан тилёғламалик белгиси сифатида ишлатилган:
“- Нималар
деяпсиз ўргилай? Шу арзимаган бир эркакни деб ўн гулингиздан бир гулингиз
очилмай ўлиб кетмоқчимисиз? Қуриб кетсин шу эр қилиб юрганинг, зоти паст.
Ҳали мени айтди дерсиз... Сизга етишиш ниятида менман деган эркаклар
кетингиздан соя бўлиб эргашиб босган изларингизни тўтиё қилишиб кўзларига
суртиб юришади, айланай... ” (Б. Худойберганов. Қ. қ., 47). Иккинчи марта бу
фразема Зебохонга нисбатан унинг онаси томонидан қизининг хатти-
ҳаракатига нисбатан афсус-надомат воситаси сифатида қўлланган:
“- Қўй
қизим, бундай дема. Ҳали сенинг ўн гулингдан бир гулинг очилган эмас. Агар
ҳамма иш бости-бости бўлиб сен қамалмай қолсанг, Пардагул опангдан
омонатларингни олиб ҳовли сотиб оламиз. Кейин сен, мен, Холидахон –
учаламиз бирга яшайверамиз, қизим” (Б. Худойберганов. Қ. қ., 317).
Фраземаларнинг услубий маъноси икки компонентдан иборат: а)
экспрессив-баҳо бўёғи - бу компонент фраземага баҳолаш ва бошқа эмоционал
оттенкаларни юклайди; б) иккинчи компонентни “функционал-услубий бўёқ”
деб номлаш мақсадга мувофиқ, чунки бундай деб аташ фраземаларнинг турли
функционал услубларда қўлланилишини ҳам ўзида ифода этади.
Бундан кўринадики, тилимиздаги ҳар бир фразема икки хил услубий
бўёққа эга бўлиб, улар бир ҳодисанинг турли томонларини ифодалайди.
Лексикографик ишларда (амалиётда) тил элементларнинг услубий бўёғи кенг
тушунилади: унинг доирасига тарихий-замонавий тавсиф хам киритилади.
Шубҳасиз, луғатларда “эски”, “тарихий”, “неологизм”, “бетакаллуф” сингари
ҳаволалар ҳам зарур, улар тил элементларининг қўлланиш доирасини, фаол
ёки нофаоллигини кўрсатишга хизмат қилади, лекин бундай ҳаволалар сўз ёки
фраземанинг услубий маъноси (бўёғи) билан бевосита алоқадор эмас.