Mas’ul muharrirlar: Olimjon Tojiyev




Download 3,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/219
Sana19.01.2024
Hajmi3,62 Mb.
#140785
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   219
 
 
 
 
 
 
 


Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

nalishlar: muammo va yechimlar
177 
 
БАДИИЙ МАТН ВА ҚЎЛЛАНИШИ ДОИРАСИ ЧЕГАРАЛАНГАН 
ЛЕКСИКА 
 
Эҳсанова Муқаддамхон Иброҳимовна 
Фарғона давлат университети тадқиқотчиси 
Ўзбек тилидаги бадиий матнларда қўлланиш доираси чегараланган 
лексика кўп учрайдиган ҳодисалардан бири саналади. Ўзбек тили бадиий 
услубининг турли даврларида ёзувчи-шоирларнинг ўз ғоявий-бадиий 
ниятларини амалга оширишда қўлланиши чегараланган лексикадан жуда 
унумли фойдаланганини кўришимиз мумкин.
Н. Улуқов бу ҳақида шундай фикр юритади: “Варваризм 
(barborismos)лар она тилига ўзлашмаган ўзга тил ҳодисаси сифатида қўлланган 
сўз ва иборалардир. Бадиий асарларда ёзувчилар асар қаҳрамонлари тилини 
индивидуаллаштириш, 
типиклаштириш 
мақсадида 
варваризмлардан 
фойдаланадилар. Масалан... Ҳ. Ҳ. Ниёзий, А. Қодирий, Ғ. Ғулом ва бошқа бир 
қатор ўзбек адиблари арабча ва форс-тожикча сўзларни ўз қаҳрамонлари 
тилида кўп ишлатганлар. Масалан, А. Қодирий Калвак махзум образини 
яратишда арабча, форс-тожикча сўз ва иборалардан моҳирона фойдаланган: 
Бул миёнада ул золим яқинда турғон болтага қараб югурғон эрди, фақир 
фурсатни ғанимат билиб, “дафъи қазо аз қиблаи вуқуъ” сўзига амал айлаб 
кўча томон қараб қочдим. (А. Қодирий, Калвак махзумнинг хотира 
дафтаридан) Дафъи қазо аз қиблаи вуқуъ (а.) – қазоиъ дафъ қибла 
томондандир”.
Қўлланиш доираси чегараланган лексика сифатида ана шундай 
характердаги тил бирликларини ҳам кўриб ўтамиз.
Иккинчи бобда кўриб ўтилган арабча ва форс-тожикча ўзлашмаган 
сўзлар сингари варваризм мақомидаги русча тил бирликлари грамматик 
жиҳатдан турли хил бўлиб, сўз, сўз бирикмаси, жумла шаклида бадиий 
матнлар таркибида келади ҳамда ижодкорнинг коммуникатив-ситуатив 
мақсадини, лингвопоэтик ниятини ифода қилади. Биз бу тур қўлланиши 
чегараланган лексиканинг бадиий матн таркибида бажарадиган поэтик 
вазифаларини атрофлича кўрсатиш мақсадида уларни сўз, сўз бирикмаси, 
жумла шаклидаги поэтик имкониятларини алоҳида ажратиб ўргандик.
Рус тилидан олинган сўзларнинг бадиий матнлардаги поэтик 
имкониятларини баҳолашда уларнинг уч турини фарқлаб олиш керак: 
1. Жамият тарихининг маълум бир даврида ўзбек тилига ўзлашиб бўлган 
сўзлар.


Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

nalishlar: muammo va yechimlar
178 
2. Ҳали адабий тилга ўзлашиб кетмаган, аммо ўзлашиб кетиши мумкин 
бўлган сўзлар.
3. Адабий тилга ўзлашмайдиган, жаргон, арго ва вульгаризм 
характеридаги сўзлар.
Биринчи тур сўзлар ўзбек тилига ўзлашиб кетганлиги учун бадиий 
матнда жуда кенг қўлланади. Бу сўзлар ўз қатлам сўзлари бадиий матнда 
қандай вазифа бажарса, шундай вазифа бажара олади. Масалан, кафе, кофе, 
регламент кабилар.
Иккинчи тур сўзлар фақат бадиий услубда эмас, публицистик ва илмий 
услубларда ҳам ишлатилади, чунки олинма сўз тор соҳа термини бўлганлиги 
сабабли дастлаб кенг истеъмолга кирмаслиги, фақат соҳа ҳужжатларида 
ишлатиб келиниши кузатилади. Бу каби олинма сўзлар сифатида контент, 
креатив, челленж, нейминг, компетенция, ҳештег кабиларни келтириш 
ўринли. Улар ҳали ўзбек адабий тилига қабул қилингани йўқ, “Ўзбек тилининг 
изоҳли луғати”, “Ўзбек тилининг имло луғати”да берилмаган. Бу тур олинма 
сўзларнинг поэтик имкониятлари кейинги тур сўзлардан камлиги билан 
характерланади, аммо уларни умуман поэтик вазифа бажармайди, деб 
бўлмайди.
2. Учинчи тур сўзлар қўлланиши чегараланган лексикага мансуб бўлиб, 
бадиий матндаги лингвопоэтик имкониятлари жуда кенг бўлади. Улар хилма-
хил эстетик эффектларга эришиш мақсадида кўп қўлланади. Биз бу каби тил 
бирликларининг поэтик имкониятларини кўрсатиб беришдан олдин 
лингвистик хусусиятларига тўхталиб ўтамиз, чунки жаргон ва арго юзасидан 
тилшуносликда қарашлар ҳар хил.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, жаргон ва арголар умумхалқ тилининг 
таркибий қисми саналади. Нутқ маданиятида салбий ҳолат сифатида 
баҳоланадиган мазкур лисоний бирликлар оддий сўзлашувда, кундалик ҳаётда 
ёшлар ҳамда адабий тил малакаларига эга бўлмаган аҳоли нутқида кўп 
қўлланади. Айтиб ўтганимиздек, турли даврларда ёзувчи-шоирлари ўз ғоявий-
бадиий ниятларини амалга оширишда қўлланиши чегараланган лексикадан 
жуда унумли фойдаланганлар.

Download 3,62 Mb.
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   219




Download 3,62 Mb.
Pdf ko'rish