Mas’ul muharrirlar: Olimjon Tojiyev




Download 3,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/219
Sana19.01.2024
Hajmi3,62 Mb.
#140785
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   219
 
Педагогика 
 
Психология

Чет тили 


Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

nalishlar: muammo va yechimlar
227 
Ақлий 
ҳамда 
интеллектуал 
қобилиятларга 
нечоғлик 
таъсир 
кўрсатаётганлигини ўрганиш ва шу асосда ишни ташкил этиш психологиядаги 
методларни дидактик методлар билан уйғунлаштиришни тақозо этади. 
Дидактик методларни амалга оширишда PISA техник стандартларига 
асосланиш бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади. Саволларнинг 50 фоизи жавоби 
танланадиган (тест) бўлса, 12 фоиз саволларнинг жавоблари ўқувчи томонидан 
аниқ сўз ёки рақамлар воситасида ифодаланиши, саволларнинг қолган қисмига 
ўқувчи эркин жавоб ёзиши керак. Баъзи топшириқлар айнан бир ҳаётий 
вазиятга доир, турли мураккабликка эга бир неча саволдан иборат бўлади. 
Тестлар бир неча вариантда тузилади. Бунда бир гуруҳдаги топшириқлар бир 
неча вариантга киритилиши мумкин. Ўқувчиларнинг саводхонлигини баҳолаш 
халқаро дастурида иштирок этиш бўйича 2021 йилда ўтказилиши 
режалаштирилган тадқиқотлар Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти 
томонидан тасдиқланган PISA техник стандартлари асосида жорий 
қилинмоқда.
Cтандарт талабига кўра, берилиши лозим бўлган билим, малака ва 
кўникмаларда асосий эътибор уларнинг ёшига, психологик жиҳатларига 
эътибор қаратилган. Демак, немис тили ўқитишда; лингвистик билим беришда 
ўқувчининг психологиясини ўрганиш, уларга шу асосда билим бериш муҳим 
ҳисобланади. Айникса, мактабда ва янги типдаги таълим муассасаларида 
психик жараённи ҳисобга олган ҳолда таълим тамойилларини жорий этиш ҳам 
шахс психологиясини теран билган ҳолда ўқитишнинг энг илғор ва замонавий 
шаклларини амалиётга тадбиқ этишни назарда тутиш кутилган натижани 
беради. Бу эса ўқувчига таълим ва тарбия беришда алоҳида эмас, биргаликда – 
интегратив асосида қараш, яъни педагогика, психология, тилшунослик 
фанларининг ўзаро узвийлиги муҳимдир.
Ҳозирги кунда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш учун таълим 
олувчининг психологик хусусиятларини билган ҳолда, унга педагогик таъсир 
этиш ва уни янги билимларга йўналтириш технологияси жорий этилганлиги 
ҳам бу икки фан бир-бирига чамбарчас боғлиқ эканлигини кўрсатади. [3. 27-б]
Шу нуқтаи назардан қараганда психология фани чет тили фанининг ҳам 
асоси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, чет тилни ўргатишда унинг психологик 
жиҳатларига эътибор бериш кутилган натижани беради. Кейинги бир неча ўн 
йилликда инсон учун доимо муҳим бўлган ижтимоий мулоқот масаласи ўта 
долзарб бўлиб қолди. Инсоннинг эмоционал, руҳий, ижтимоий муаммоларини 
ҳал этишда она тилидан фойдаланиш имконини берувчи фан - 
психолингвистикани юзага келтирди. [4. Б. 85. ] 


Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

nalishlar: muammo va yechimlar
228 
Шундай қилиб, психолингвистика нутқнинг шаклланиши ва уни идрок 
этиш қонуниятлари ҳақидаги фандир. У нутқни шакллантириш жараёнларини, 
шунингдек, уни тил таълими тизимига мувофиқ равишда идрок этиш 
масаласини ўрганади. Психолингвистика тилшунослик соҳаси сифатида 
тилни, асосан, психика ҳодисаси сифатида ўрганади. Демак, немис тилини 
ўргатишда психолингвистик нуқтаи назардан ёндашиш зарур бўлади, чунки 
тил сўзловчи ва тингловчи, ёзувчи ва ўқувчининг ички дунёси акс этадиган 
даражада мавжуддир.

Download 3,62 Mb.
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   219




Download 3,62 Mb.
Pdf ko'rish