PSIXOLINGVISTIKA VA TIL OʻQITISH METODIKASI




Download 3,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/219
Sana19.01.2024
Hajmi3,62 Mb.
#140785
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   219
 
PSIXOLINGVISTIKA VA TIL OʻQITISH METODIKASI 
ПСИХОЛИНГВИСТИКА НУТҚНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА УНИ 
ИДРОК ЭТИШ ҚОНУНИЯТЛАРИ ҲАҚИДАГИ ФАНДИР 
 
Қамбаров Нодирбек Маматқодирович 
Андижон давлат университети таянч докторанти 
 
Аннотация: Ушбу мақолада психолингвистика нисбатан янги илмий 
соҳалиги ва унинг асосий ўрганиш предмети – инсон нутқи механизмларини 
тил тизими билан ўзаро алоқадорлигини ўрганиш. Сўзловчи нутқини тушуниш 
учун, шунингдек, матнни таҳлил қилиш учун фақат лингвистик ёндашув 
етарли эмаслиги ва чет тилни ўқитишда ўқувчининг психик жиҳатларини 
ҳисобга олиш зарурлиги ҳақида фикр юритилади.
Аннотация: В данной статье относительно новым научным 
направлением психолингвистики и ее основным предметом изучения является 
изучение взаимодействия речевых механизмов человека с языковой системой. 
Также утверждается, что для понимания речи говорящего одного 
лингвистического подхода недостаточно для анализа текста и что при 
обучении иностранному языку необходимо учитывать психические аспекты 
учащегося.
Annotation: In this article, a relatively new scientific direction of 
psycholinguistics and its main subject of study is the study of the interaction of 
human speech mechanisms with the language system. It is also argued that to 
understand the speaker's speech, one linguistic approach is not enough for text 
analysis and that when teaching a foreign language, it is necessary to take into 
account the mental aspects of the student.
Ҳар бир фанни ўқитишда, айниқса, чет тилни ўрганишда ўқувчининг 
психологик ривожланиш қонуниятларини билиш ва шу асосда болаларни 
кузатиш; 
таълим 
жараёнида 
психологик-педагогик 
методлардан 
фойдаланишнинг 
аҳамияти 
ва 
имкониятларини 
аниқлаш 
асосий 
вазифаларимиздан биридир. Ҳам ҳис-туйғуларини, ҳам ақл-идрокини 
тарбиялаб камол топтирган олийжаноб қалб ва чуқур тафаккур соҳиби, ҳам 
туйғулари бой, ҳам билими чуқур ва дунёқараши кенг, ҳам кўнгил кўзи очиқ, 
бошқача айтганда, ҳам жисмонан, ҳам ақлан, ҳам руҳан соғлом - ҳар жиҳатдан 


Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

nalishlar: muammo va yechimlar
220 
баркамол шахс, тўлақонли, киройи, рисоладаги одам комил инсон сифатида 
улуғланади. [3. - 16-б] 
Ҳар бир таълим муассасида, ҳар бир фан йўналишида ўқитиш 
масалалари ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, у комил инсонни тарбиялашни 
назарда тутади. Шунинг учун ҳам мамлакатимиз Президенти Ш. Мирзиёев 
“Фарзандларимизни мустақил фикрли, замонавий билим ва касб-ҳунарларни 
эгаллаган, мустаҳкам ҳаётий позицияга эга, чинакам ватанпарвар инсонлар 
сифатида тарбиялаш биз учун долзарб аҳамиятга эга бўлган масала 
ҳисобланади”, [4. - 157] дея таъкидлаган эдилар. Ҳақиқатан ҳам, интеллект 
даражаси юқори бўлган шахсни тарбиялаб вояга етказиш учун тилни
жумладан, хорижий тилни мукаммал билмоқ лозим бўлади. Бу борада халқаро 
илғор тажрибаларни ўрганишимиз, нуфузли илмий-тадқиқот марказларида ва 
бошқа муассасаларда илмий асосланган методик тизимни яратишимиз, ўқувчи 
психологиясини ўрганишимиз кутилган натижага эришиш йўли ҳисобланади. 
Шу нуқтаи назардан ижодкор ва изланувчан мутахассисларни тайёрлаш 
тизимини 
ташкил 
этишимиз, 
компетенциявий 
ёндашув 
асосида 
психолингвистикани ўрганишимиз зарур бўлади. Зеро, психолингвистика 
нутқнинг шаклланиши ва уни идрок этиш қонуниятлари ҳақидаги фан бўлиб, 
у нутқни шакллантириш жараёнларини, шунингдек, уни тил тизимига 
мувофиқ равишда идрок этиш масаласини ўрганади. Чунки психик жараёнлар: 
сезги, идрок, хотира, тафаккур, хаёл, нутқ, диққат кабиларнинг барчаси ўзга 
тилни ўрганишда, нутқ шаклланишида асосий фаолият ҳисобланади.
Маълумки, 
психолингвистика 
тадқиқот 
предмети 
бўйича 
тилшуносликка, тадқиқот методлари бўйича эса психологияга яқин туради. 
Шунинг учун ҳам тадқиқотимиз мақсадини амалга ошириш, немис тилини 
мукаммал ўрганиш ва ўргатиш учун тилни психика ҳодисаси сифатида 
ўрганамиз. Бунда психолингвистик нуқтаи назардан, сўзловчи ва тингловчи, 
яъни ўқувчининг ички дунёси ҳам акс этади. Шунинг учун психолингвистика 
фақат сўзлар, матнлар билан танишиш имкони бўлган тилни ўрганади, балки 
ўқувчининг руҳий оламини кузатиш имкони бўлган ўзга тил - немис тилини 
ўрганиш билан ҳам шуғулланади. Бугунги кунда ўқувчиларни ҳар бир нарсани 
идрок этишида эмоционал жиҳатдан идрок эта билиши муҳим аҳамиятга эга. 
Чунки идрок бирор нарса-ҳодиса ҳақидаги воқеликни ақл воситасида қабул 
қилиш, билиш демакдир. Бу жараёнда ўқувчилар руҳий-интеллектуал 
қобилиятларини ишга соладилар. Мазкур жараёнда ўқувчилар айни бир 
берилган билимни ўзларининг билим даражалари, нуқтаи-назарлари, 
дунёқарашларидан келиб чиққан ҳолда турлича идрок қиладилар. Шу 
жиҳатдан идрок ўқувчи имкониятларининг кўрсаткичлари сифатида ҳам 
хизмат қилади.


Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

nalishlar: muammo va yechimlar
221 
Биз психолингвистикани ўз предмети ва методларига эга бўлган фан 
сифатида ўрганишни мақсад қилиб, унда тил, нутқ, мулоқот, тасаввур ва 
когнитив жараёнлар ўрганиладиган ҳолат эканлигини тушунтиришни, ўқувчи 
компетенциясини ривожлантиришга хизмат қилувчи жиҳатлари хусусида 
тадқиқот олиб боришни мақсад қилдик. Яъни биз психолингвистикани амалий 
характерга эга бўлган имконият сифатида белгиладик. Тил компетенциясини 
Н. Хомский «болаликда ўзини тутиш ва бошқа кўплаб омиллар билан 
биргаликда шаклланадиган билимлар, тушунчалар ва ақлий қобилиятлар 
тизими» деб атайди. [5. – 34 с
Психолингвистика нисбатан янги илмий соҳадир, унинг асосий ўрганиш 
предмети – инсон нутқи механизмларини тил тизими билан ўзаро 
алоқадорлигини ўрганишдир. Сўзловчи нутқини тушуниш учун, шунингдек, 
матнни таҳлил қилиш учун фақат лингвистик ёндашув етарли эмас. Шунинг 
учун ҳам чет тилни ўқитишда ўқувчининг психик жиҳатларини ҳисобга олиш 
зарур. Чунки ўқитувчи ўқувчи нутқининг ўзига хос хусусиятлари билан таниш 
бўлса, ижтимоий алоқаларни, жумладан, билимларни онгда шакллантириш ва 
узатиш осон кечади.
Психолингвистика қисман тилшунослик ва қисман психологиядан 
иборат бўлган фан эмас, балки у тилшунослик ва психология фанларига 
тааллуқли бўлган мураккаб бир фан бўлиб, у тил ўргатишда ақлий ҳодиса 
сифатида намоён бўлади. Тил-ижтимоий ҳодиса, психолингвистика эса шу 
ижтимоий алоқаларни, жумладан, ўқувчида билимларни онгда шакллантириш 
ва узатишни ўрганади. Мактаб ва бошқа таълим йўналишларида 
психолингвистика объекти турли йўллар билан ҳал этилади. Аммо, деярли, 
барча таърифларда жараёнлилик, субъект, нутқ объекти ва адресат, сабаб, 
мақсад ёки эҳтиёж, нутқий мулоқот мазмуни, тил воситалари каби 
хусусиятлари билан тавсифланади. Психолингвистика объектини аниқлаш 
юзасидан А. А. Леонтьев таърифига эътибор қаратамиз: “Психолингвистика 
объекти ҳар доим нутқий жараён ва нутқий вазиятлар муштараклиги”дир. [1. –
312 с. ] 
Психолингвистиканинг ушбу объекти тилшунослик ва бошқа ёндош 
“нутқ” фанлари объектларига мос келади. Бизнинг фикримизча, А. А. Леонтьев 
томонидан берилган энг замонавий таъриф турли нуқтаи назарларни 
умумлаштира олади, ва у таълим жараёни учун асос бўла олади: 
“Психолингвистика предмети бир томондан, шахснинг нутқ фаолияти тизими 
ва функциялари билан алоқадорлиги, бошқа томондан эса, инсоният 
оламининг “шаклланган” тасвири бўлган тилдир”. [2. – 3 с. ] 
Шундай қилиб, психолингвистика нутқнинг шаклланиши ва уни идрок 
этиш қонуниятлари ҳақидаги фандир. У нутқни шакллантириш жараёнларини, 


Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

nalishlar: muammo va yechimlar
222 
шунингдек, уни тил таълими тизимига мувофиқ равишда идрок этиш 
масаласини ўрганади. Психолингвистика тилшунослик соҳаси сифатида 
тилни, асосан, психика ҳодисаси сифатида ўрганади. Демак, немис тилини 
ўргатишда психолингвистик нуқтаи назардан ёндашиш зарур бўлади, чунки 
тил сўзловчи ва тингловчи, ёзувчи ва ўқувчининг ички дунёси акс этадиган 
даражада мавжуддир.

Download 3,62 Mb.
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   219




Download 3,62 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



PSIXOLINGVISTIKA VA TIL OʻQITISH METODIKASI

Download 3,62 Mb.
Pdf ko'rish