Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
212
Маълумки, бугунги кунда терминларнинг истеъмол даражаси ниҳоятда
кенгайганлигини ва бошқа лексик бирликлар каби ижтимоий ҳаётнинг
барча
соҳаларида фаол қўлланаётганлигини кўриш мумкин. Терминосистемалар ҳам ўз
навбатида тилнинг умумий қонуниятларига бўйсунган ҳолда шаклланади ва тараққий
этади ҳамда барча нутқ услубларига хос матнларда қўлланиш имкониятига эга.
Бадиий матнда тилдаги барча сатҳ бирликлари у ёки бу даражада иштирок этади.
Хусусан, терминлар ҳам бадиий матнда эмоционалликни, экспрессивликни
ифодалашга хизмат қилади. Демак, терминлар нафақат илмий матннигина ҳосил
қилмасдан, бошқа матн турларини ҳосил қилишда ҳам қўллана
олиш имконига эга
бўлади.
Терминлари бадиий матнда экспрессивликни ифодалаш учун қўлланилар экан,
бевосита бадиий тасвир воситасига айланади. Бу эса ўз навбатида асарнинг
бадиийлигини таъминлашга хизмат қилади.
Бадиий матннинг асосий мақсади китобхонга эстетик таъсир этишдан иборат.
Терминлар ҳам маълум даражада шу мақсадни рўёбга чиқаришга йўналтирилади, аммо
бу барча терминлар ҳам шундай имкониятга эга дегани эмас.
Терминлар бадиий асарда қўлланилиб, ёзувчининг бадиий мақсадини рўёбга
чиқаришга хизмат қилади. Шунга кўра кейинги пайтларда услублараро уйғунликнинг
юзага келаётгани боис бадиий матнда қўлланган терминлар тадқиқига алоҳида эътибор
кучаймоқда. Бунга, асосан, воқеликни акс эттириш,
жамиятдаги ижтимоий
муносабатлар кўламининг кенгайиб бориши ҳамда илм-фан тараққиёти ва унинг тобора
ижтимоий ҳаётга чуқур сингиб бораётганлиги билан изоҳлаш мумкин. Бу ҳам маълум
даражада бадиий асар мазмуни ва кўламининг ҳам кенгайишига сабаб бўлмоқда.
Натижада, жамиятда содир бўлаётган воқеликни акс эттириш нуқтаи назаридан бадиий
асарнинг мавзу доираси турли фан соҳалари ютуқларини ҳаётга татбиқ этиш ҳамда
оммалаштиришга қаратилмоқда. Шоир ёки ёзувчилар томонидан бадиий услубга илмий
услуб, оммабоп услуб хусусиятларини сингдирилиши нутқ услублари
уйғунлашувининг юзага келишига сабаб бўлмоқда. Жумладан,
илмий услубга хос
терминларда ҳам бошқа услубларга хосланиш имконияти юзага келмоқда. Яъни илмий
услубда қўлланадиган кўплаб терминлар бемалол бадиий услубда қўлланилмоқда. Буни
инсон маънавий оламини ва унга хос юксак инсоний фазилатларни ўзига хос, оригинал
услубда қаламга олган буюк сўз заргари Т. Маликнинг “Саодат саройининг калити”
асаридан келтирилган қуйидаги матнда парчасида ҳам кўриш мумкин. Хусусан, асарда
қўлланган терминларнинг бадиий асарда ифодалаган лингвопоэтик хусусиятларини
таҳлил этишга ўтсак.
Бир обид йигит табибдан сўради:
-Табиб афандим, сизда гуноҳларни ювувчи ва қалбларнинг дардига даво
берувчи дори борми?
Табиб дедики: