Mas’ul muharrirlar: Olimjon Tojiyev




Download 3,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/219
Sana19.01.2024
Hajmi3,62 Mb.
#140785
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   219
«тўрт», पााँच paaNch «беш», छः chhe – «олти». Демак, кҳари болий (кауравий) 
шевасидаги ушбу сонларга хос лексемаларда санскрит тилидаги сўзларга хос 
бўлган вирам (चार् chaar «тўрт», पााँच् paaNch «беш») шаклида ифодаланган. 
Шунингдек, айнан ушбу сонларнинг иккита шакли бўлиб, иккинчи шакли 
биринчи шаклига нисбатан катта фарқ қилади (च्यार chyaar «тўрт», पााँन paaNn 
«беш»). «Олти» сонида эса (छे chhe «олти») -ए (-e) унли товуши ҳосил бўлган.
Ғарбий ҳиндий гуруҳига хос бангару (ҳарияний) шевасига оид 
сонларнинг ўзига хос жиҳатларини қуйидаги бирликларга оид мисоллар 
таркибида кузатишимиз мумкин: एक ek «бир», दो do «икки», तीन tiin «уч», च्यार 
chyaar «тўрт», पााँच paaNch «беш», छः chhe – «олти», सात «етти бўлак», आट् aaT 
«саккиз», नो no «тўққиз», दस das «ўн» [5: 182].
Бангару (ҳарияний) шевасига хос сонлар ҳам ҳиндий тилидаги сонларга 
хос лексемалардан фарқли равишда ўз аксини топган. Масалан, च्यार chyaar 
«тўрт», आट् aaT «саккиз», नो no «тўққиз» каби сонлар ҳиндий тилидан фарқли 
равишда ифодаланган. Булар ҳиндий тилида қуйидаги шаклларга эга: चार chaar 
«тўрт», आठ «саккиз», नौ nau «тўққиз». Бангару (ҳарияний) шевасига хос च्यार 
chyaar «тўрт» саноқ сонида ҳиндий тилидан фарқли равишда च ch ундош 
товушига य ya ярим унли товуши қўшилиши натижасида лигатура ҳосил 
бўлган. आट् aaT «саккиз» саноқ сонида ठ tha нафас ундош товушининг ўрнига 
церебрал ट T товуши ўз ифодасини топган ва ушбу лексемада ҳам лигатура 
шакл ҳосил бўлган. नो no «тўққиз» саноқ сонида эса -औ (-ao) дифтонгли товуш 
эмас, балки -ओ (-o) унли товуши ўз аксини топган.
Ғарбий ҳиндий гуруҳига хос браж шевасидаги сонларларга оид 
лексемалар қуйидаги мисолларда ўз аксини топган: एकु eku «бир», द्वै dvee «икки»
तीतन tiini «уч», चारर chaari «тўрт», पााँच paaNch «беш», छै chhee «олти», सात saat 
«етти», आठ aaTh «саккиз», नौ nao «тўққиз», दस das «ўн» [5: 151].


Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

nalishlar: muammo va yechimlar
272 
Мисоллар шуни кўрсатадики, браж шевасига хос бирликларга оид баъзи 
сонлар ҳозирги адабий ҳиндий тилидаги сонлардан фарқ қилади. Браж 
шевасига хос एकु eku «бир», द्वै dvee «икки», तीतन tiini «уч», चारर chaari «тўрт», छै 
chhee «олти» сонлари ҳиндий тилидан фарқли равишда шаклланган. Улар 
ҳиндий тилида қуйидагича шаклга эга: एक ek «бир», दो do «икки», तीन tiin «уч», 
चार
chaar «тўрт», छः chhe «олти». Браж шевасидаги एकु eku «бир», तीतन tiini «уч», 
चारर
chaari «тўрт», छै chhee «олти» каби саноқ сонлари ҳиндий тилидаги 
лексемалардан фақат битта товушга фарқ қилиши кузатилди. Яъни, «бир» 
саноқ сонидаги лексемага -ऊ (-u), «уч» саноқ сонидаги лексемага -इ (-i), «тўрт» 
саноқ сонидаги лексемага -इ (-i), «олти» саноқ сонидаги лексемага -ऐ (-ey) унли 
товушлари қўшилган. Фақатгина, द्वै dvee «икки» саноқ сонида ҳиндий тилидан 
(दो do «икки») фарқли равишда द d товушидан сўнг व v товуши ўз аксини топган 
бўлиб, лигатура ҳосил қилган ҳамда -ओ (-o) товуши элизия ҳодисасига учраб, 
унинг ўрнида -ऐ ey дифтонгли унли товуши содир бўлган.
Ғарбий ҳиндий гуруҳига хос канножий шевасидаги сонларларга оид 
лексемалар қуйидаги мисолларда ўз аксини топган: इकु, एकु iku, eku «бир», दुइ dui 
«икки», तीतन tiini «уч», चारर chaari «тўрт», पााँच paaNch «беш», छा chhaa «олти», सात 
saat «етти», आठ aaTh «саккиз», नउ nau «тўққиз», दस das «ўн» [6:159].
Канножий шевасига хос इकु, एकु iku, eku «бир», दुइ dui «икки», तीतन tiini «уч»
चारर
chaari «тўрт», छा chhaa «олти» ва नउ nau «тўққиз» сонлари ҳиндий тилидан 
фарқли равишда шаклланган. Улар ҳиндий тилида қуйидагича шаклга эга: एक 
ek «бир», दो do «икки», तीन tiin «уч», चार chaar «тўрт», छः chhe «олти», नौ nao 
«тўққиз». Канножий шевасидаги तीतन tiini «уч», चारर chaari «тўрт», छा chhaa 
«олти», नउ nau «тўққиз» каби саноқ сонлари таркибида ҳам ҳиндий тилидаги 
лексемалардан фақат битта товушга фарқ қилиши кузатилди. Яъни, «уч» саноқ 
сонидаги лексемага -इ (-i), «тўрт» саноқ сонидаги лексемага -इ (-i), «олти» 
саноқ сонидаги лексемага -आ (-aa) унли товушлари қўшилган. इकु, एकु iku, eku 
«бир» саноқ сонида эса иккита вариант бўлиб, биринчи вариантда ए e 
товушининг ўрнига इ i товуши ҳосил бўлган ва сўнгги क k товушига -उ (-u) унли 
товуши қўшилган. दुइ dui «икки» саноқ сонида ҳам ҳиндий тилидаги лексемадан 
фарқли равишда द d товушидан сўнг -ओ (-o) товуши элизия ҳодисасига учраб, 
унинг ўрнига -उ (-u) ва -इ (- i) унли товушлари содир бўлган. नउ nau «тўққиз» 
саноқ сонида ҳам -औ (-ao) дифтонгга хос бўлган унли товуши элизия 


Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

nalishlar: muammo va yechimlar
273 
ҳодисасига учраб, ушбу товушнинг ўрнида қисқа -उ (-u) унли товуши ҳосил 
бўлган.
Ғарбий ҳиндий гуруҳига хос бунделий шевасидаги сонларларга оид 
лексемалар қуйидаги мисолларда ўз аксини топган: एक ek «бир», दो do «икки»
तीन tiin «уч», चार chaar «тўрт», पााँच paaNch «беш», छै chhee «олти», सात saat 
«етти», आठ aaTh «саккиз», नौं nauN «тўққиз», दस das «ўн» [5: 171].
Бунделий шевасига хос бўлган бирликларга оид छै chhee «олти» ва नौं 
nauN «тўққиз» лексемаларигина ҳиндий тилидан фарқли равишда 
шаклланган. Улар ҳиндий тилида छः chhe «олти» ва नौ nao «тўққиз» шаклларига 
эга. Ҳиндий тилидан фарқли равишда бунделий шевасига хос бўлган «олти» 
саноқ сонидаги лексемага -आ (-aa) унли товуши қўшилган. «Тўққиз» саноқ 
сонида эса -औ (-ao) дифтонги назализациялашган ва бурун унли товуши -औं (-
aoN) ҳосил бўлган.
Юқорида олиб борилган таҳлил натижаларига кўра қуйидаги умумий 
хулосаларни келтиришимиз мумкин.
1. Ҳозирги адабий ҳиндий тилининг бер нечта шевалари мавжуд бўлиб, 
улар тилшунос олимлар томонидан 5та гуруҳга тақсимланган. Улар орасида 
ғарбий ҳиндий гуруҳига оид шевалардаги сонларга оид лексемалар ҳиндий 
тилидаги сонларга ўхшашлиги билан бошқа гуруҳдаги шевалардан ажралиб 
туради.
2. Таҳлил натижаларига кўра ғарбий ҳиндий гуруҳига оид шевалардаги 
сонларга хос лексемалар ҳам очиқ, ҳам ёпиқ бўғинга тугаганлиги билан 
ҳозирги адабий ҳиндий тилидаги сонлардан фарқланади. Эътиборли жиҳати 
шундаки, кҳари болий (кауравий) ва канножий шеваларидаги сонлар 
таркибида бошқа шевалардан фарқли равишда вариантлилик хусусиятлари 
ҳам борлиги кузатилди.
3. Ғарбий ҳиндий гуруҳига хос шевалардаги сонларнинг таркибида 
элизия ҳодисаси юз бериши натижасида лигатура шакллари ҳам ҳосил бўлган. 
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳиндий тилидан фарқли равишда 
бунделий шевасига хос бўлган “тўққиз” саноқ сони таркибидаги дифтонг 
товуши назализацияланиши натижасида бурун унли товушини ҳосил қилган 
ва бундай ўзига хослик ғарбий ҳиндий гуруҳига оид бўлган бош сонларга хос 
лексемалар таркибида учрамайди.

Download 3,62 Mb.
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   219




Download 3,62 Mb.
Pdf ko'rish