Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
276
Муқимий асарларида қўлланилган эпитетлар А. Шомақсудовнинг шоир
сатираларининг тили бўйича олиб борилган тадқиқотида атрофлича
ўрганилганлиги сабабли бу масалага алоҳида мурожаат қилмадик [6, 97].
“Муболағанинг сўз маъносининг кўчишига асосланиши унинг троплар
гуруҳига мансублигини кўрсатса ҳам, у тропнинг бошқа кўринишларидан
фарқ қилади. Чунки тропнинг бошқа кўринишларида кўчма маъно маълум бир
белги асосида ўхшатиш, таққослаш, воқеа-ҳодиса ёки предметлар ўртасидаги
боғлиқликка кўра бўлса, муболаға эса тўғри маънода тушунмасликни талаб
этади”[1, 132]. Муболағага асосланган кўчим бадиий матнга нутқ предметига
нисбатан тингловчи ёки китобхон эътиборини тортиш ва нутқнинг эмоционал-
экспрессивлигини таъминлаш мақсади билан олиб кирилади[2, 67].
Муқимий муболағадан лирик ва ҳажвий асарларида маҳорат
билан
фойдаланади. Хусусан, ҳажвий асарларида беҳад орттирилган муболаға
(ғулув)ни қўллайдики, бу шоир кўтарган муаммонинг қанчалар аҳамиятга эга
эканлигини англашга ёрдам беради. Маълумки, ёғингарчилик даврида тупроқ
кўчалардан юрувчилар кўпроқ азият чекади. Шоир “Охуним” радифли
мухаммасида яқин инсонининг Тошкентдан Қўқонга келишида йўлдаги чеккан
машаққатларини яхши англайди. Бу ҳолатни Бешёғоч дарвозаси ён-
атрофидаги йўлларда “лойига отлар суз”иши мумкин бўлган даражада
бўрттириб кўрсатади, бу ҳолни ҳажвий усулда кучли муболаға орқали
таъсирчан ифода этади:
Беш ёғоч дарвозасини лойиға отлар сузар,
Ул кеча келдинг яёв, қайдоғ ўталдинг охуним. [4, 395]
“Ғулув – ҳаддан ўтиш дегани. Маълумки, муболағанинг таблиғ, ирғоқ
ва ғулув каби уч тури мавжуд. Ғулувда шоирнинг даъвоси одатдан ташқари
бўлибгина қолмай, ақлга ҳам сиғмайди. Муқимийнинг қуйидаги байтида
бунинг ёрқин намунасини кузатиш мумкин:
Зарра таъсир айламас ул тош кўнгулга, гарчиким,
Кўз ёшимдин айланур ул осиёға йиғласам. [4, 126]
Аслида кўз ёшидан тегирмоннинг айланиши – одам ишонадиган нарса
эмас. Лекин ошиқнинг ҳатто тегирмон тошини айлантирган кўз ёши маъшуқа
кўнглидаги тошга заррача таъсир қилмаслигининг баланд пардаларда
фавқулодда тимсолу ташбеҳлар воситасида ифодаланиши ўқувчи тасаввурини
жонлантириб юборади”[5, 93].
Инсон ҳайратланганда кўзларнинг катта очилишини кузатиш мумкин.
Муқимий ана шундай табиий ҳолатдан муболағани шакллантиришда унумли
фойдаланади:
Ўйласам мавзунлиғингни ёд этиб, ҳайрон қолиб,
Кўзларимни айлагай чун ҳалқаи дар, қоматинг. [4, 75]
Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
277
Яъни “сенинг қаддинг расолигини хаёл қилиб, ҳайрон қолганимда,
кўзларим эшикнинг ҳалқаси (
ҳалқаи дар)га айланиб қолади”. Демак, кўз
қорачиқларининг катталиги халқанинг катталигича дея муболаға қилиняпти.
Киноя кесатиш, зимдан кулиш деган сўздан олинган бўлиб, у ирония деб
ҳам юритилади. Бадиий адабиётда ва, айниқса, жонли сўзлашув нутқида кенг
қўлланувчи ирония четдан қараганда жиддий, аслида эса масхараомуз, яъни
зимдан кулиш билан кесатиб, пичинг қилиб гапириш демакдир[3, 31].
Муқимий киноядан ҳажв остига олинган шахсларнинг кирдикорини фош
этишда фойдаланади. Шўролар даврида маҳаллий халқнинг содда,
ишонувчанлигидан фойдаланган фирибгарлар Виктор, Лахтин каби савдогар
ниқобидаги шахслар ҳақида ҳажвиялар ёзилган. Муқимий Лахтиннинг
фирибгарлик йўли
билан одамларни алдаб пулини, мол-мулкини
ўзлаштиришида қисман содда аҳолининг ҳам айби бор эканлигини таъкидлаб,
киноя усулида баён қилади:
Емай-ичмайки, берди икки қўллаб халқ дунёсин.
Иложи бўлса, еб кет, бир тийин ҳам берма, жон Лахтин. [4, 368]
Яъни Лахтиндан халқнинг пулини қайтиб бер деб эмас, иложи бўлса еб
кет, бир тийин берма, деб пичинг қилади.
Антитеза грекча қарама-қарши сўзидан олинган бўлиб, бир-бирига зид
тушунча, фикр ва ҳиссиётларни ифодалашда, уларга қиёсий тавсиф беришда
қўлланувчи тасвирий воситалардан биридир. У мумтоз адабиётда тазод деб
ҳам юритилади [3, 40]. Муқимий қаршилантириш орқали лирик қаҳрамоннинг
ҳамда севикли ёрнинг ҳис-туйғуларини солиштиради. Баъзи ўринларда
маъшуқанинг гўзаллигини таъкидлаш учун контрастдан фойдаланади:
Бул ажаб меҳробдурким, ҳеч мусулмон бўлмағай,
Икки кофир наргисингга ошёндур қошларинг. [4, 71]
Меҳроб мусулмонларнинг сажда қилиш учун махсус жой бўлиб, шаклий
томондан ёрнинг қошларига ўхшатилади. Кўз
(наргис) эса мумтоз адабиётда
кофирга ўхшатилади. Кўзлар ошиқнинг жонини олувчи бўлиб, айни шу жиҳат
кофирга ўхшатилишига сабаб бўлган. Қош – диний тушунчага, кўз – динсизлик
белгисига ўхшатилиши асосида контраст усули ёрнинг гўзаллигини
таъкидлаш мақсадида қўлланган.
Кўринадики, Муқимийнинг лирик асарлари,
сатираларида услубий
воситаларнинг қатор кўринишларини учратиш мумкин. Буларнинг барчаси
шоирнинг тилимизнинг ажойиб дурдоналаридан юксак маҳорат билан
фойдаланганлигини кўрсатади.